- 2018-11-02
2020 йилга келиб, Қозоғистонда ҳеч қандай дори рецептсиз сотилмайди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди.
У “Бизда рецептсиз дори сотиш борасида катта муаммолар мавжуд. Биз 2020 йилда барчасини тартибга солиб, рецептсиз дори беришни тақиқлашни режалаштирмоқдамиз. Афсуски, баъзан харидорлар дорихонага келиб, симптонларни айтади ва дорихона ходимлари провизор бўлишларига қарамай уларга дори тайинлашади. Жумладан кучли таъсир қилувчи дорилар ҳам сотилмоқда” деди.
Шу билан бирга Биртанов ҳукуматбарча дорихоналарни текшира олмаслигини билдирди. Чунки мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ҳимоя қилиш қонунлари қабул қилинган.
Вазир “2019 йил 1 январдан дориларни сотишда максимал нарх белгиланади. Биз меъёрий базани қайта кўриб чиқиб, дорихоналар фаолиятини назорат қилишни кучайтирамиз. Бу рецептсиз дори сотишни тақиқлашни ҳам ўз ичига олади. Кўплаб дорилар фақатгина рецепт орқали берилиши керак. Афсуски, рецептларга бўлган талабларга риоя қилинмайди. Шунинг учун биз тартиб ўрнатамиз” деб гапирди.