- 2018-06-14
Қорабоғда 30 йиллик арман ишғолини тугатган уруш ортидан минтақада ортган арман терактлари Озарбайжон армиясининг сабр косасини тўлдирди. Лочин чегарасида Анар Каримов исмли озарбайжон аскарининг шаҳид этилгани сабр косасига сўнгги томчи бўлди ва минтақа бўйича “Қасос” номли кенг қамровли ҳарбий амалиёт бошланди.
Озарбайжон мудофаа вазирлигидан берилган хабарда вақтинчи Россия назоратида бўлган минтақаларда жойлашган ноқонуний арман кучларининг кеча амалга ошриган террор ва саботаж ҳаракати натижасида Озарбайжон армиясининг бир аскари шаҳид бўлгани хотирлатилди. Хабарда арман кучларининг Келбежар ва Лочин туманларини ўз ичига олган Қирққиз тепаликларини қўлга киритишга ва у ерда янги позициялар қуришга уринаётгани айтилди.
Вақтинча Россия назоратида бўлган минтақалардан арман ҳарбийларининг чиқарилиши ва арман қуролли кучларининг қуролсизлантирилиши кераклиги таъкиддланди. Тизимли сулҳни бузишга қарши эса Россия тинчликпарвар кучининг вазифасини бажариши талаб этилди.
Операция доирасида қуруқлик кучлари ва дронлар ёрдамида арман позициялари ўққа тутилди. Камида 15 та арман позицияси йўқ этилди.
20 дан ортиқ қуролланган террорист ўлдирилди, 50 дан ортиғи яраланди. Арман армиясига тегишли танк, тўп ва ракета батареялари қуруқлик ҳамда ҳаводан урилди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев эълон қилган қисқа видеода арманларга қарата “Эсингизни йиғиб олинг, такрор ҳужум қиладиган бўлсангиз, бошингизни янчиб ташлаймиз” деб таҳдид қилди.
Россия эса арман терактларини кўрмасликка олиб, сулҳни бузишда Озарбайжонни айблади.