Лотин алифбоси таълими бошланди


  • 9 Октябрь, 2018
  • 665

Қозоғистонда лотин алифбосига ўтишга қарор қилинганидан кейин янги ўқув йили бошланиши билан Астанадаги баъзи мактабларда янги алифбода ўқитиш бошланди.

Астанадаги 5 та мактаб ва 3 та коллежда қозоқ тили дасрлари лотин алифбосида ўтилмоқда.

Давлат тарафидан молиялаштириладиган ўқув муассасаси директорларидан бири Эрнур Омарханов “Болалар тилни тушунишади ва бироз инглизчадан хабарлари бор. Лотин алифбсига ўтиш қийин бўлмайди. Ўтказилган машғулотларга қараганда янги алифбога ўтиш учун ажратилган муддатнинг қисқараётганини кўрмоқдамиз” деди.

Президент Нурсултон Назарбоевнинг кўрсатмаси билан ўлка кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтмоқда. Қозоғистон ҳукумати 2025 йилгача бутунлай лотин алифбосига ўтишни режалаштирмоқда.

42 ҳарфдан иборат ва 80 йилга яқин ишлатилаётган қозоқча кирилл алифбосидан воз кечиб, 32 ҳарфдан иборат лотин алифбосига ўтмоқда.

Назарбоев ушбу ислоҳот ўлкани модернлаштириб, хорижий тил ўрганишни ва интернетдан фойдаланишни осонлаштиришини таъкидлаганди. 


Бошқа мақолалар