Салимбойвачча ҳибсга олинди


  • 7 Декабрь, 2023
  • 108

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари бизнесмен Салим Абдувалиевни қўлга олишди. Салим Абдувалиев Ўзбекистоннинг энг нуфузли ва обрўли одамларидан бўлиб, Салимбой ва Салимбойвачча номлари билан танилган.

Тошкент ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, 73 ёшли тадбиркор ўқотар қуролни ноқонуний сақлашда айбланмоқда. Унинг қамоққа олинганлиги ёки гаров эвазига қўйиб юборилганлиги маълум эмас.

Салим Абдувалиев 2017 йил январдан бошлаб Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари ва кураш спорти ассоциациясининг раҳбари лавозимида фаолият кўрсатиб келган. Спорт фаолиятига хизматлари учун 2015 йил “Дўстлик” ордени билан, 2021 йили “Хизмат кўрсатган спорт мураббийи” унвони билан тақдирланган.

Абдувалиев бундан ташқари постсовет республикаларида энг машҳур ҳомийлардан ҳисобланади. Бир неча йил аввал АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўзининг дипломатик ёзишмаларида уни “ўзбек мафиясининг босси” деб атаганди.


Бошқа мақолалар