Осмонга иккинчи Ой!


  • 19 Октябрь, 2018
  • 806

Хитой, фазога иккинчи ой вазифасини бажарадиган ва қуёш нурларини ерга йўналтирадиган сунъий йўлдош учирмоқчи. 

Хитойлик “Shinhua” агентлиги хабарига кўра, ўлканинг жанубидаги Сычуань провинциясига қарашли Чэнду шаҳрида ишлаб чиқариладиган сунъий йўлдошнинг ясалиши 2020 йилда ниҳоясига етади ва Қуёш нурларини ерга йўналтириш учун кўзгулар билан жиҳозланади.

“Сунъий ой” кўринишидаги спутникдан уч дона ясалиб, 2022 йил фазога учириш режалаштирилган.

Шаҳардаги тизимли билим тадқиқот институти президенти Ву Чунфинг бу ҳақда сунъий ойнинг орбитаси ва ёритиш каби ишлари 2020 йилда ниҳоясига етказилишини айтди.

24 соат фаол бўладиган ойнинг қуёшдан олган нурлари ёрдамида узлуксиз ёруғлик манбаи сифатида қўлланиши таъкидланди.

Ушбу "Ой"нинг қуёшдан ерга акс эттирадиган ёруғлиги орқали 3600-6400 километр квадратлик майдонни ёритиши кутилаётгани ҳақида гапирган Ву Чунфинг сунъий "Ой"нинг порлоқлиги табиий Ойдан саккиз баравар ортиқ эканлигини маълум қилди.

Сунъий Ойдан тинч мақсадларда фойдаланилишига алоҳида урғу берилди. Шояд, 50 км/кв-лик майдонни ёритишда фойдаланилган тақдирда 1,2 миллиард юанлик электр қуввати тежалиши ва айниқса зилзила каби табиий офатлар пайтида қоронғи минтақаларни ёритишда қўл келиши айтиб ўтилди.


Бошқа мақолалар