Ўрта Шарқ қароқчилари


  • 5 Ноябрь, 2018
  • 733

АҚШда Дональд Трамп президент бўлиб сайланганидан кейин Вашингтон Ўрта Шарқни янгидан шакллантиришга уринмоқда. Бунинг учун бош ролларга Саудия Арабистон валиаҳд принци Муҳаммад бин Салмон, БАА валиаҳд принци шайх Муҳаммад бин Заед ал-Наҳян ва фаластинлик мухолиф Муҳаммад Даҳлон танланди. Уларнинг вазифалари мухолифларнинг оғзини ёпиш, ҳукуматни ўзгартириш, шахсий армия ташкиллаш, иқтисодий босим ўтказиш ва янги дўстлик алоқаларини қуриш. Ўрта Шарқдаги кўплаб воқеаларнинг ортида турган айни вақтда медиа магнати бу учаласига ҳомийлик эса Трампнинг бош маслаҳатчиси бўлган куёви Джаред Кушнердан келмоқда.

Чўнтагида ҳемириси бўлмай БАА келгач, дунёнинг саноқли бойларидан бирига айланган фаластинлик Муҳаммад Даҳлон АҚШ президенти Джордж Буш билан кўришадиган шаклда CIA билан алоқа ўрнатди. “Blackwater”нинг асосчиси Эрик Принснинг тавсияси билан ёлланма аскарлардан иборат армия қурган Даҳлон асосан сербиялик бўлган аскарлар билан минтақани янгидан шакллантириш операцияларига қуролли дастак бериб келмоқда.

1981-1986 йиллар орасида 11 марта ҳибсга олинган Даҳлон ибронийчани жуда яхши билади. Исроил ва АҚШ билан ҳамтовоқ бўлган Даҳлон музокараларда Фаластинни заифлатиб, Ғаззода Хамасни, Ғарбий Шариада эса Маҳмуд Аббосни йўқ қилишга уринмоқда. Фаластин бошчиси бўлишга уринаётган Даҳлоннинг собиқ Фаластин лидери Ясир Арафатнинг ўлимида ҳам қўли борлиги айтилади.

БАА тарафидан молиялаштирилган “El Gad” телеканалининг соҳиби бўлган Даҳлоннинг 15 июлда Туркияда юз берган давлат тўнтаришига уринишда ҳам қўли борлиги аниқланди. Инглиз “The Guardian” газетасининг собиқ муҳаррири Дэвид Хирст 15 июлдаги тўнтаришга уринишда Даҳлон воситачилик қилганини маълум этганди. Даҳлоннинг телеканали “El Gad” кейинроқ террор ташкилоти ФЕТОни оқлаш учун тўдабоши Фетулла Гулен билан репортаж олди.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг қадамларини қонунийлаштириш ва кўтарилаётган мухолиф овозларни ўчираётган киши Саудия Арабистон валиаҳд принци Муҳаммад бин Салмон. Исроилни ёқлаб баёнотлар билан чиқадиган, Фаластинга босим ўтказган Салмон мухолиф журналист Жамол Қошиқчи жиноятидан кейин қийин аҳволга тушиб қолди. Валиаҳд принцлиги таҳлика остида қолган Салмонни қутқариш учун АҚШ ҳукумати ечим изламоқда.

Салмоннинг энг қалин дўсти БАА валиаҳд принци шайх Муҳаммад бин Заед ал Наҳяндир. Бири авиаҳалокат, иккинчиси эса автоҳалокат каби икки акаси шубҳали тарзда ҳалок бўлган принц Заеднинг минтақадаги муҳим роли принц Салмонни АҚШ президенти Трампнинг бош маслаҳатчиси ва куёви ДЖаред Кушнер билан таништиришидир. Заеднинг Саудия Арабистондан қочган гумондорларни Риёдга таслим этгани Халқаро инсон ҳақлари ҳимоя қилиш ташкилоти ҳисоботида ҳам ёзилган. Бундан ташқари у 1938 йил 11 сентябрда СССР дипломатик алоқаларни тугатган Саудия Арабистон билан Россия орасидаги алоқаларни яхшилашда воситачи бўлди. Заеднинг 15 июлдаги Туркиядаги муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтаришига уринишни молиялаштирганлиги ва “Президент Тоййиб Эрдўғон хрижга қочди” каби хабарларни тарқатганлиги ҳам маълум бўлди.

АҚШ сайловларига Россиянинг ҳужумида воситачиликда айбланган президентнинг куёви ва маслаҳатчиси Джаред Кушнернинг асосий вазифаси бор. Асли яҳудий бўлган Кушнер юқоридаги учаласига ўзларига мухолиф бўлганларнинг шахслари ҳақида маълумот, банк ҳисоблари, яшайдиган жойлари ва ишларининг рўйхатини бермоқда.

Салмон, Заед ва Даҳлон майдондаги урушнинг айнисини интернет орқали ҳам олиб бормоқда. Учаласининг шериклик кибер армияси бор. 5 мингга яқин хакерлар уларга қарши хабар ёзган сайтларга ҳужум ташкиллайди. Ушбу кибер армия сўнгги бор мухолиф журналист Жамол Қошиқчи жиноятида валиаҳд принц Салмонни айблаган 50 та сайтни қулатди.

Муҳаммад бин Салмон, шайх Муҳаммад бин Заед ал Наҳян ва Муҳаммад Даҳлоннинг бирга ўтказган операциялар қуйидагилар:

·              АҚШнинг Тель-Авивдаги элчихонасини Қудусга кўчириш қарори;

·              2015 йили Яманга қарши бошланган операция;

·              2017 йил 4 ноябрда Ливан бош вазири Саад Ҳаририйнинг истеъфога мажбурланиши;

·              2017 йил 5 июнда Қатарга қарши бошланган дипломатик ва логистик қамал.

·              2018 йил 8 август ва 2018 йил 5 ноябрда АҚШнинг Эронга қарши бошлаган икки босқичли эмбаргосининг татбиқ этилиши;

·              Мисрнинг янгидан тузилиши ва “Мусулмон биродарлар”нинг тугатилиши;

·              2018 йил 11 июнда Тунисда амалга оширилиши керак бўлган тўнтаришнинг ортида Даҳлоннинг борлиги маълум бўлди. Наҳда ҳаракати партияси Рашид Ганнуши Даҳлонга қаршилик кўрсатди;

·              Баҳрайнда давлатга қарши давом этаётган намойишлар;

·              Ҳеч қандай дипломатик боғлар бўлмаган Уммон билан Исроилнинг сўнгги кунларда яқинлашуви; Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяҳунинг кутилмаган Уммон сафари. Ортидан икки исроиллик вазирнинг Уммонга бориши.

Миср президенти Абдулфаттоҳ Сиссининг Фаластин давлат раиси Маҳмуд Аббсога Сино ярим оролида Фаластин давлатини қуришни таклиф этгани, Аббоснинг эса бу таклифни рад этганлиги айтилди. Исроил армия радиосидаги хабарга кўра, Сисси, Аббосдан Синода қуриладиган Фаластин давлати эвазига фаластинликлар 1967 йилги чегаралар талабидан воз кечиши кераклигини истаганлиги билдирилди. Синода қуриладиган Фаластин давлатининг Ғаззодан беш баравар катта бўлиши, қўшни ўлкаларда яшаётган фаластинликлик мигрантларнинг янги қуриладиган давлатга кела олиши мумкинлиги айтилди. Хабарда Сиссининг таклиф этган режасида қуриладиган янги давлатнинг Ҳаззо билан бирлаштириши, бу ернинг қуроллардан тозаланиши ва ишғол остидаги Ғарбий Шариадаги Фаластин шаҳарларининг Фаластин ҳукумати назоратида қолиши каби моддалар ҳам борлиги иддао этилди. АҚШ ҳукумати рухсат берган ушбу режадан Исроил бош вазири Нетаньяҳунинг ҳам хабардор эканлиги қайд этилди.

Исроил армия радиосининг хабарларига Фаластин ва Миср ҳукуматидан ҳануз изоҳ келмади. Аббос билан Сиссининг Мисрдаги Шарм аш-Шайх шаҳрида Фаластин масаласидаги сўнгги келишувларни муҳокама қилиш учун учрашиши кутилмоқда. Сисси 3-6 ноябрда Шарм аш-Шайхда ўтказиладиган Жаҳон ёшлар форумида иштирок этиши учун фаластинлик ҳамкасби Аббосни таклиф этганди. Исроил 1967 йили тарихда “Олти кунлик уруш” номи билан маълум бўлган жангда Шарқий Қудус ва Ғарбий Шариани ишғол этганди. Фаластин ҳукумати Исроилнинг ишғол этган ҳудуддан чекиниб, аввалги чегараларига қайтишини ва пойтахти Шарқий Қудус бўлган Фаластин давлатининг қурилиши Исроил-Фаластин тортишувларига барҳам берадиган ягона ечим эканлигини айтмоқда. 


Бошқа мақолалар