- 2013-04-30
2025 йил якунларига кўра, Туркистон вилоятига 500 мингдан ортиқ сайёҳ келган, бу 2024 йилга
нисбатан 15,9 фоизга кўпдир.
Хорижий меҳмонларнинг асосий қисми Ўзбекистон, Туркия, Россия, Хитой ва Қирғизистондан ташриф буюрган. Чет эллик сайёҳлар сони 48,4 минг кишини ташкил этиб, бу бир йил аввалгига қараганда икки баравар кўп демакдир.
Ҳозирда ҳудудда 265 та жойлаштириш маскани, 11 та туроператор ва 66 та сертификатланган гид фаолият юритмоқда. Туристлар қулайлиги учун Туркистон ва Чимкент аэропортлари орқали авиақатновлар кенгайтирилмоқда — ҳозирда ҳафтасига 147 та рейс амалга оширилмоқда.
Вилоят хорижда “Amazing Turkistan” бренди остида фаол тарғиб қилинмоқда. Хусусан, Хитойнинг “Hunan TV” канали учун Димаш Худойберген иштирокида телелойиҳа суратга олинган. Маданий ва экотуризмдан ташқари, Туркистонда ишбилармонлик туризми ҳам ривожлантирилиб, ҳар йили 20–30 та йирик бизнес-тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.