Фаластинни тан олиш: Самимият ифодасими ёки Вашингтонга ишорами?


  • 23 Сентябрь, 2025
  • 25

БМТ Бош Ассамблеясига кириш арафасида Буюк Британия, Канада ва Австралиянинг ва кеча Франция, Бельгия, Монако, Мальта, Андорра давлатларининг Фаластинни давлат сифатида тан олиш қарори халқаро сиёсат кун тартибини ўзгартирди. Бу қадам Ғарб блогидаги бир бўлинишми ёки рамзий ҳаракатдан иборатми?

Бирлашган Миллатлар (БМ) Бош Ассамблеяси арафасида Канада, Буюк Британия ва Австралиянинг Фаластинни тан олиш қарори Ғарб блокида сиёсий фарқлар чуқурлашгани ҳақида баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди.

Тан олиш жараёнида халқаро ҳуқуқдан тортиб, Трамп давридаги ички сиёсий муносабатларга, Европа жамоатчилиги босими ва Исроилнинг минтақавий мавқеигача кўплаб омиллар таъсир кўрсатди.

Мавзунинг барча жиҳатларини муҳокама қилиш учун таҳлилчиларнинг фикрини тўпладик.

Ялова университети Халқаро муносабатлар кафедраси ўринбосари доктор Меҳмет Али Угур тан олиш қарорига оид баҳолашда қуйидагиларни таъкидлади:

“Бугунги кунга ва ундан бироз олдинги даврга, ҳатто икки йил аввал октябрь ойида бошланган сўнгги даврга одам табиий равишда эътибор қаратади. Лекин аввало шуни таъкидлаш керакки, Буюк Британия ва Америка ташқи сиёсат ёндашуви жиҳатидан фарқ қилади. Биттаси қироллик анъанаси ва анча узоқ тарихга таянади; бошқаси эса республика, ҳатто инқилобий республика.

Америка одатда бир давлатни тан олишни “мен танийман, демак у бор; танимасам йўқ” тушунчаси билан кўради. Буюк Британия анъанасида эса тан олиш жараёни табиий, нейтрал ва тарафсиз бўлади. Монро Доктринасидан сўнг Лотин Америка давлатлари мавжудлигини Америка ўзининг мавжудлиги каби кўрсатган. Дунёдаги суперкучга айлангандан кейин ҳам бу сиёсатини давом эттирган.

Бугун ижобий сюрприз сифатида кўрилаётган тан олиш жараёни Ғарб блогидаги жиддий бўлинишга ишора қилмоқда. Чунки икки йил аввалги октябрь операцияларига қадар Ғарбда Фаластинни тан олган деярли ҳеч ким йўқ эди. Бугун эса Америка энг яқин иттифоқчиси Буюк Британиянинг бу қадамни қўйиши. Канада ва Австралиянинг қўшилиши ҳам Вашингтонга очиқ хабардир.

Буюк Британия узоқ вақтдан бери икки давлатли ечимни қўллаб-қувватлар эди, аммо дунё лидерлигини Америкага топширганда орқа планда қолди. Исроилнинг Ғазодаги босқинини кенгайтириши икки давлатли ечим жараёнини амалий равишда бекор қилди. Буюк Британиянинг бугунги чиқиши ушбу статус-квонинг эндиликда барқарор эмаслигини эълон қилади.

Бу ривожланиш АҚШ билан Буюк Британиянинг тўлиқ узилишини англатмайди. НАТО каби соҳаларда ҳамкорлик давом этиши мумкин, аммо Ўрта Шарқ ва Шарқий Ўрта Ер денгизи соҳаларида фарқланишлар бўлиши мумкин. Давлатлар муносабатлари қатламли; бир соҳада фарқланиш бўлса ҳам, бошқасида ҳамкорлик давом этиши мумкин. Европа жамоатчилиги босими ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Инсон ҳуқуқлари ва демократия шиори билан ўсган жамиятлар ҳозирда Фаластин учун майдонда. Буюк Британия, Канада ва Австралиянинг бу қадами самимиятни кўрсатадими ёки Исроилга “ҳаддингдан ошма” хабарими, вақт кўрсатади.”

БМТнинг 193 аъзосидан кўпчилиги, 140дан ортиқ давлат Фаластин ерларини давлат сифатида тан олган.

Турк Атлантик Кенгаши Бош котиби адвокат Эмир Аббас Гурбюз қарорнинг дипломатик жиҳатига оид қуйидагиларни айтди:

“Мен бу ривожланишлар доимий дипломатик узилишларга олиб келади деб ўйламайман. Чунки Буюк Британия, Америка ва Австралия орасида Осиё–Тинч океани хавфсизлиги доирасида анча устувор масалалар мавжуд. Хитойнинг минтақада таъсирини оширишга қарши тузилган умумий мудофаа пакти тарафлар орасида чуқур ҳамкорликни ташкил қилган. Шу боис бу тан олиш қарори жиддий узилиш эмас, мавжуд баъзи фарқларни кўринарли қилади. Канада нуқтаи назаридан вазият бошқача бўлиши мумкин; чунки АҚШ билан муносабатлардаги тортишувлар аллақачон мавжуд масала. Аммо умумий ҳолатда, ушбу уч давлатнинг Вашингтондан тўлиқ узилганини айтиш тўғри бўлмайди.”

Қарорнинг рамзий жиҳатига ҳам эътибор қаратган Гурбюз:

“Европада жиддий Фаластин тарафдори ижтимоий босим мавжуд. Ҳукуматлар бу овозларни тўлиқ инкор этолмас эди. Шу боис бу тан олиш, майдондаги шароитларни ўзгартирмаса ҳам, жамоатчиликка берилаётган хабардир. Буюк Британиянинг фарқи шундаки, тарихий алоқалари туфайли муаммоли минтақаларда проактив муносабат олиш анъанаси давом этмоқда. Кашмир ва Кипр мисолларида бўлганидек, Фаластин масаласида ҳам у йиллар давомида икки давлатли ечим тарафдори эди. Бугун қилгани шуни расман эълон қилишдан иборат.”

Қирққала университети ўқитувчиси доцент доктор Мерве Суна Озел Ўзкан эса қарорнинг тарихий ва сиёсий жиҳатини қуйидагича баҳолади:

“Бу тан олиш қарори асосан Буюк Британия–Канада–Австралия линияси билан АҚШ орасида дипломатик бўлиниш ифодаси сифатида ўқилиши мумкин. Чунки Вашингтон узоқ вақтдан бери Фаластинни давлат сифатида тан олишга нисбатан эҳтиёткор бўлиб келган, ҳатто Исроилнинг хавфсизлиги орқали бир томонлама ёндашувни олдига чиқарган эди. Шу нуқтада Буюк Британия, Канада ва Австралиянинг қадами трансатлантик блокда сиёсий фарқланишларни аниқ кўрсатади. Бу қадам фақат тан олиш қарори эмас; шунингдек халқаро ҳуқуқнинг устунлиги, икки давлатли ечим визиони ва Ўрта Шарқдаги тинчлик тартиби борасида АҚШ билан Британия давлатлари орасида турли стратегик нуқтаи назарнинг ривожланишига ишора қилади.

Бу шунингдек Британиянинг 1917 йилдаги Балфур декларацияси билан бошланган тарихий синганликни муайян тарзда тўлдириши сифатида ҳам қаралиши мумкин. 1917 йилда Фаластин ерларида “Яҳудий миллий юртига” дарвозасини очган Буюк Британия, бугун Фаластинни тан олиш орқали ўз тарихий масъулияти билан юзма-юз келадими? Бу саволни бериш лозим. Британия тарихий масъулияти туфайли бу қадамни анча олдинроқ қўйиши керак эди. Бу нуқтаи назардан қаралса, кечиктирилган қопламдир. Шунингдек ички сиёсатда сўл тарафни консолидация қилиш эҳтиёжи ҳам таъсирли бўлганини кўрамиз. Стармер узоқ вақтдан бери “тўғри вақтни кутиш” шиори билан ҳаракат қилган; жамоатчилик босими ва вакилларнинг ташаббуслари орқали бу қадамни қўйишга мажбур бўлди.”

Ташқи сиёсат таҳлилчиси Айдин Сезер эса қарор АҚШ билан муносабатлар жиҳатидан синганликни англатмаслигини таъкидлади:

“АҚШ билан ушбу уч давлат орасида узилиш бор деб ўйламайман. Ҳар ҳолда, АҚШ билан Буюк Британия орасида ҳали ҳам стратегик ҳамкорлик мавжуд. Менинг стратегик ҳамкорлик таърифим – таҳдидни тушуниш, таҳдид манбаи ва таҳдидга қарши кўрсатилган умумий рефлекс кўрсатиш қобилиятидир. Дунёда шундай ҳамкорлик модели фақат АҚШ ва Буюк Британия орасида мавжуд. Шу нуқтаи назардан қараганда, Буюк Британиянинг Фаластинни тан олиши, БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоси сифатида ҳуқуқий жиҳатдан аҳамиятли. Канада ва Австралиянинг тан олиши эса кўпроқ сиёсий характерга эга. Энг асосий савол – БМХК Фаластин давлатини тан олишда келишувга эришадими ёки йўқлигидир. Қанча давлат тан олгани ўзи етарли эмас.”

Сезерга кўра, бу ерда бўлинишдан кўра, позиция фарқланиши ҳақида сўз бор:

“АҚШ ўз позициясини сақлагани давомида, бошқа давлатларнинг фарқли қадамлари Фаластин муаммосини ҳал қилишда аниқ таъсир кўрсатмайди. Буюк Британия ва бошқалар томонидан бу қадам рамзий ҳаракат сифатида қаралса тўғри бўлади. Шу билан бирга, бу тўлиқ ҳамкорликсиз қадам эмас; АҚШ билан бу давлатлар орасида дипломатик мувофиқлик давом этади. Буюк Британиянинг ҳаракати тактик очилиш ҳам бўлиши мумкин. Хусусан, Буюк Британия–Исроил муносабатларида ўз таъсирини кўрсатиш ва Ўрта Шарқда – Кипрни ҳам ўз ичига олган ҳолда – муҳим давлат эканини таъкидлаш мақсадини кўрсатиши мумкин. Балки бу Нетаняху ва Трамп ўртасидаги муносабатларга назоратли реакция ҳамдир.”

Истанбул Техника Университети ўқитувчиси доцент доктор Умут Узер қарорнинг кеч ва рамзий эканлигини таъкидлади:

“Учта инглиз тилида сўзлашувчи давлатнинг Фаластинни тан олиши кеч ва рамзий бўлса-да, муҳим қадамдир. Хусусан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоси бўлган Буюк Британиянинг бу йўлда ҳаракат қилиши алоҳида аҳамиятга эга. Аммо 147 давлат аллақачон Фаластинни тан олган эди. Шу боис майдонда катта ўзгаришни кутиш нотўғри бўлади. Шу билан бирга, Исроилга босим ўтказиш жиҳатидан бу ривожланиш диққатга сазовор.”

Доктор Меҳмет Али Угур Фаластинни тан олиш нафақат сиёсий, балки ҳуқуқий ва иқтисодий оқибатларга эга эканини таъкидлади:

“Тан олиш қарори Халқаро Адлия Девони (УАД) ва Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) жараёнларига таъсир қилади. УАД БМ тизимида мустаҳкам орган ҳисобланади. ХЖС эса янгироқ ва нозик, лекин аъзолари учун мажбурийдир. Фаластинни тан олиш ушбу судларда Исроилни янада изоляция қилиб, унинг ҳисобдорлигини оширади. Шунингдек, тан олиш давлатларнинг ички қонунларида тартибга солишни талаб қилади: вакилликлар очиш, битимлар имзолаш, ватандошларни ҳимоя қилиш каби.”

Угурга кўра, қарорнинг иқтисодий таъсирини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди:

“Тан олишдан кейин савдо келишувлари, компаниялар ва кемаларни ҳимоя қилиш каби мажбуриятлар юзага келади. Агар Исроил тўсқинлик қилса, тан олувчи давлатлар ватандошларини ҳимоя қилишга мажбур бўлади. Бу эса Исроилни янада изоляция қилади.”

АҚШ собиқ президенти Трамп “Исроилнинг Ғазога ҳужумларига икки ой танаффус бериш” кафолатини берса, Ҳамас қўлидаги исроиллик асирларнинг ярмини озод қилишни ваъда қилгани билдирилди.

Турк Атлантик Кенгаши бош котиби Эмир Аббас Гюрбюз Фаластинни тан олиш қарори АҚШ ички сиёсатидаги ички зиддиятлар билан боғлиқлигини таъкидлади. Гюрбюзга кўра, бу жиҳатда айниқса Трамп омиллари муҳим:

“Трамп бу масалада демократлардан кўра ўз партияси ичидаги рақобат қурбонига айланмоқда. Трампнинг анъанавий республикачилари билан миллийчи деб аталадиган янги тўлқин ўртасида жиддий баҳс бор. Янги тўлқин миллийчилари қатъий равишда Исроилга қарши. Бунинг икки сабаби бор: Биринчиси, ‘America First’ сиёсатига кўра, бошқа давлат учун ҳарбий юбориш ёки бюджетдан маблағ ажратишни истамайдилар. Иккинчиси, бу қатламда антисемитизм ва умумий чет элга қарши нафрат мавжуд. Улар мусулмонларга ҳам, ҳиндларга ҳам, яҳудийларга ҳам қарши. Улар кўпроқ маданий христианлик идентификацияси асосида миллийчилик тушунчасига эга. Анъанавий республикачиларнинг Исроилга қўллаб-қувватлаши кўпинча протестант эвангелизмидан келиб чиқади ва яҳудий лоббилар билан боғлиқ. Шу билан бирга, Трампнинг куёви Жаред Кушнернинг яҳудийлиги ва Исроил билан савдо алоқалари қарорларига таъсир қилиб келмоқда.”

Эпштейн муҳокамаларига ҳам тўхталған Гюрбюз қўшимча қилди:

“Эпштейн иши кун тартибида бўлса-да, бу ягона ҳал қилувчи омил эмас. Масалан, Трампнинг муҳожир визаларига қўйган фавқулодда тўлови ҳам Республикачилар партияси ичида инқироз туғдирди. Илон Маск бунга қаттиқ реакция билдирди, чунки Силикон водийси Хитой ва Ҳиндистондан келаётган малакали ишчи кучига муҳтож. Бу каби ички зиддиятлар Канада, Буюк Британия ва Австралия каби иттифоқчиларнинг мустақилроқ дипломатик позиция олишига етаклайди. Лекин бу тан олишнинг ортида яширин стратегик режа излаш тўғри эмас; бу қадам тўлиқ жамият босими туфайли амалга оширилган, мумкин бўлган энг олдинги қадам эди. Уларнинг қила оладиган энг катта нарсаси – тан олиш ёки Исроилга эмбарго қўйиш эди. Аллақачон кўпгина давлатлар қурол эмбаргоси каби чоралар кўрди. Кейинги қадам эса Фаластинни тан олиш эди. Ғазода юзага келган ҳолатлар туфайли давлатлар қоидаларга асосланган тартибни бузган Исроилга қарши қила оладиган энг катта ишни қилишди. Бирлашган Миллатлар Тизими аллақачон фалаж қилинган. Шу боис бу давлатлар Фаластин учун қила оладиган энг кўп нарсани қилаяпти.”

Ташқи сиёсат таҳлилчиси Айдин Сезерга кўра ҳам АҚШ ички сиёсатидаги инқирозлар Вашингтоннинг Исроил сиёсатига билвосита таъсир кўрсатган:

“Шубҳасиз, ҳа. Лоббилар ва босим гуруҳлари бу масалани доимий равишда кун тартибида ушлаб туради. Бундай ички синмалар Канада, Буюк Британия ва Австралия каби иттифоқчиларнинг мустақилроқ дипломатик позиция олишига ҳам замин яратади. Ушбу давлатлар бундай қарорлар қабул қилганда, АҚШ уларга қаттиқ жавоб бермаслигини билишади. Эҳтимол, бу масалада олдиндан мулоқот қилинган, камида Вашингтон хабардор қилинган.”

Доцент доктор Ўзкан шунингдек, тан олиш қарорининг виждоний жиҳатини ҳам таъкидлади:

“Ғазода юзага келган воқеалар глобал тизимни иккига бўлиб ташлади: тарихнинг тўғри томонида бўлганлар ва бўлмаганлар. Туркия бошиданоқ тўғри томонда эди. Бу жараён халқаро институтларнинг қайта ташкил этилиш эҳтиёжини очиб берди. Мен Фаластинни тан олиш жараёнининг виждоний ва ахлоқий жиҳати бор деб ҳисоблайман. Акс ҳолда Ғазода ҳалок бўлган болаларни Ғарб томонидан восита сифатида ишлатиш сингари ҳолат виждонларда чуқур яра қолдиради. Бу ерда энг муҳим нуқта АҚШнинг позицияси. Вашингтон БМТ Хавфсизлик Кенгашида қайтадан Исроил учун вето ҳимоясини очадими ёки глобал виждонга қўшиладими – асосий белгилайдиган ушбу бўлади.”

Истанбул Техника Университети ўқитувчиси доцент доктор Умут Узер эса Вашингтон маъмуриятининг реакцияси ва Фаластин давлатининг мақомига эътибор қаратди:

“Трамп ҳокимияти бу масалада норозилик билдириши кутилмоқда. Аллақачон Исроил тарафдори йўналишда эди, аммо Эпштейн билан боғлиқ баҳслар бу позицияни янада қаттиқлаштириши мумкин. Трампнинг тобора авторитарлашиб бораётгани ҳам инобатга олинмоғи лозим. Шу билан бирга, Фаластин давлатининг мақоми ҳам алоҳида муҳокама мавзусидир. Тан олиш қарорлари муҳим бўлса-да, мустақил давлатнинг самарали ишлаши ва халқаро миқёсда қандай мақомга эга бўлиши масалалари ҳам кун тартибида сақланиши лозим.”


Бошқа мақолалар