- 2024-01-19
Хитой давлат хабар агентлиги “Синьхуа” жаҳонда илк виртуал янгиликлар дикторини намойиш қилди. Унинг ташқи кўриниши, мимикалари ва гапириш усули тирик инсондан фарқ қилмайди. Сунъий интеллект туфайли у тирик “ҳамкасб”ларидан ўрганиши ва малакасини ошириши мумкин.
Виртуал диктор намойиши 7 ноябрда Чжэцзянда ўтказилган бутунжаҳон интернет конференциясида бўлиб ўтди. Кечадан бошлаб расмий иш бошлади. Бундай дикторлар иккита бўлиб, бири хитой тилида, иккинчиси эса инглиз тилида янгиликлардан хабардор қилади.
Ушбу виртуал дикторлардан телевидение, интернет ва мобил қурилмаларда фойдаланиш мумкин. Сунъий интеллект ёрдамида фаолият кўрсатадиган ушбу дикторлар орқали хабар тарқатиш сарф-харажатлари сезиларли даражада пасайтирилади. Янги дикторлар дам олишсиз 24 соат ишлаши мумкин.