Путинга қарши норозилик намойишлари


  • 25 Январь, 2021
  • 378

Россияда Путиннинг мухолифи Алексей Навалний заҳарлангандан кейин Германияда даволаниб қайтгач, 18 январда ҳибсга олинди. Навалний ҳибсга олингач, “YouTube” каналидан эълон қилинган видеода “Қўрқманглар, кўчаларга чиқинг” деб мурожаат қилди. Бу чақириққа ҳафта охирида Россияда ўн минглаб кишилар намойишга чиқди. Намойишларда Навалнийнинг рафиқаси Юля ҳам орасида бўлган 3500 киши ҳибсга олинди.

Ҳаво ҳарорати -51 даражагача тушган Россияда полициянинг намойишчиларга нисбатан куч ишлатиши фотосуратларда ўз аксини топди. Алексей Навалний Путиннинг Қораденгиз соҳилидаги саройини фош қилганди.

Путин мухолифи Навалнийнинг тарафдорлари кеча бўйи полиция билан тўқнашувда давом этди. Дунё лидерлари ўлкадаги полициянинг куч ишлатишини тўхтатишларини талаб қилди ва бу ишларини қоралади.


Бошқа мақолалар