Хитойда ресторанда портлаш


  • 22 Июнь, 2023
  • 139

Хитойда бир ресторанда даҳшатли портлаш юз берди. Портлаш натижасида 31 киши ҳалок бўлди. Кеча Францияда ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлиб, кўплаб одам ҳаётдан кўз юмганди.

Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Нинся минтақасида кеча оқшом ресторанда юз берган табиий газ портлаши катта фожеага сабаб бўлди.

“Xinhua” хабар агентлигига кўра 31 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш ресторанда сиқилган газ баллонидан чиққан газ натижасида юз берган. Куйиш ва синган ойналар туфайли турли даражада тан жароҳати олган етти киши касалхонага етказилди.

Нинся автоном округининг пойтахти Иньчуаньдаги ресторан маҳаллий аҳоли орасида машҳур бўлган ва ўзининг доимий мижозларига эга тановул жойи сифатида танилган.

Портлаш ресторан гавжум бўлган вақтда содир бўлди ва ўлганлар орасида мактаб ўқувчилари ҳамда нафақадаги кишилар бўлганлиги маълум қилинди.

Хитой бошчиси Си Цзиньпин ҳодисадан кейин ўлка бўйича хавфсизлик чораларини кўришга кўрсатма берди.


Бошқа мақолалар