Ўзбекистонда Қозоғистон банки очилади


  • 12 Ноябрь, 2018
  • 643

Қозоғистон Миллий банки Halyk Bankга Ўзбекистон ҳудудида Tenge Bank” шўъбасини очишга рухсат берди. Бу ҳақдаги хабар Миллий банк сайтида жойлаштирилган.

Halyk Bank Ўзбекистонда филиал очиш ниятида эканини маълум қилган биринчи Қозоғистон банкибўлди. Тошкент шаҳрида молиявий ташкилотнинг шўъбаси – Tenge Bank” фаолият кўрсатади.

Halyk Bank” Россия, Қирғизистон, Грузия ва Тожикистонда шўъбаларга эга. Ўзбекистон бозоригакириш банк учун ривожланиш стратегиясининг мантиқий давоми бўлади.

Маълумот учунбугунги кунда Ўзбекистонда 28та тижорат банки фаолият кўрсатмоқдаИккинчи даражали банкларнинг жами активлари - 194,6 трлн сўм ёки жорий курс бўйича 24,1 млрд доллар. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2017 йилда 249,1 трлн сўмни - 30,7 млрд долларни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ўзбекистонда фақат бешта банк хорижий капитал иштирокида ишламоқда:СавдогарHamkorbankZiraat Bank Uzbekistan, Эроннинг Садерат ва KDB Bank Uzbekistan.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар