2017 йили 4 миллиард доллар кредит берилган


  • 10 Февраль, 2018
  • 688

Қозоғистон марказий банк раиси Данияр Акишев Қозоғистонда фаолият юритаётган банклар тарафидан 2017 йилининг 11 ойида берилган кредитлар 1,8%га ошиб, 13 триллион тенге (4 миллиард доллар)га етганини маълум қилди.

Акишев берган маълумотларга кўра, тенге билан берилган кредит миқдори 10%га ошиб, 9,4 триллион тенге бўлган (2,9 миилиард доллар). Акишев “Жисмоний шахсларга берилган кредитларнинг фоизи 15,2 дан 13,4%га тушди. Энг кўп кредит кичик ва ўрта бизнес соҳибларига берилди. Марказий банкнинг кредит бериш миқдори 90 миллиард тенгега етди (185 миллион 759 минг доллар)” деди.


Бошқа мақолалар