Қозоғистондан Ўзбекистонга янги темир йўл


  • 27 Ноябрь, 2023
  • 109

Туркистон вилоятида 152 кмлик Дарбаза-Мақтаарал янги темир йўл йўналиши қурилиши бошланди.

Ушбу йирик инфраструктуралик лойиҳа президент Қосим-Жўмарт Тўқаев кўрсатмасига биноан амалга оширилиб, республиканинг транспорт-транзит самарадорлигини орттиришга қаратилган. Лойиҳа доирасида Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида янги ўтказиш пункти очилади.

Янги темир йўл йўналишининг очилиши Ўзбекистонга юборилаётган экспорт ҳажмини орттиради. Ундан ташқари, бу йўналишни ўлканинг асосий темир йўллар тармоғи билан боғлаб, Туркистон вилоятининг ривожланишига ҳисса қўшади.

Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов “Темир йўллар ўлкамизнинг иқтисодий ривожланиши ва ижтимоий соҳаларда пўлат артериялар ролини бажаради. Ўтган йили Қозоғистон мустақил бўлган 30 йил мобайнида энг кўп, 245 миллиард тонна-км ҳажмда юк юборилган. Жорий йилда ҳам мана шундай юқори меъёр сақланиб қолмоқда” деди.

Лойиҳа икки босқичга бўлинган. Биринчи босқичда Эрдаут-Мақтаарал-Ўзбекистон давлат чегарасидан “Сирдарё” станциясига ўтишдан иборат қурилиш ҳисобланади.

Иккинчи босқичда эса Жетисай-Ўзбекистон давлат чегарасидан айни станциягача бўлган темир йўлни ишга тушириш режалаштирилган. Жами 152 км темир йўл қурилади. Лойиҳа учун 19,7 минг тонна рельс, 280 минг темир-бетон шпал ва рельсни маҳкамловчи комплектлар харид қилиш режалаштирилган.

Қурилиш 3400 та одамни иш билан таъминлаб, лойиҳада Қозоғистон улуши 85%ни ташкил этади.

“Қозоғистон темир йўллари” компанияси раиси ўринбосари Қанат Альмагамбетов “Жами тўққизта станция қурилади. Темир йўл Қозоғистондан ушбу туманларга ва туманлардан Қозоғистонга тўғридан-тўғри чиқишга имконият туғдиради. Ҳозир эса Ўзбекистон чегарасидан кесиб ўтишга мажбур бўлишмоқда. Бу эса туманларнинг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатмоқда” деди.


Бошқа мақолалар