- 2018-11-29
Президент Шавкат Мирзиёевнинг имзолаган фармонига кўра, 2019 йил 1 февралдан 45 та давлатнинг ватандошлари 30 кунлик муддатга визасиз ўлкада бўлишлари мумкин. Яна 76 та давлат ватандошлари эса визаларни соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин.
1 февралдан кучга кирадиган фармон билан 30 кунлик визасиз режимда ўлкага кира оладиган давлатлар сони 64 тага етди.
Орасида Қозоғистон ҳам бўлган 109 та давлат ватандошлари Ўзбекистонда уй-жой сотиб олсалар, ўлкада яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (ВИД) билан таъминланади. Бунга кўра, Тошкентда 400 минг доллар, Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразмда 200 минг доллар, бошқа шаҳарларда 100 минг доллар қийматидаги уй-жой сотиб олган хорижлик ватандошлар Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқига эга бўлади.
Президент фармони билан бундан ташқари ўлкада янги виза турлари ҳам кучга кирди. Фармонга кўра, асли ўзбек миллатидан бўлган хорижий давлат ватандошлари ва уларнинг оилаларига “ватандош”, ўлкада таълим оладиган хорижлик талабаларга “талаба”, ўлкада илмий-тадқиқот олиб борадиганларга “академик”, ўлкада даволанишга келганларга “соғлиқ” ва муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишга келганларга узоқ муддатли “зиёрат” визалари берилади.