- 2014-04-07
Жамоатини оммавий шаклда ўз жонига қасд қилишга ундаган Джим Джонс болалигида мушукларни ўлдириб, улкан қатлиомнинг хабарини берганди.
Тарих бўйича шундай одамлар ўтдики, уларнинг баъзилари ўзига ишониб, ортидан эргашганларни ўлимга етаклайдиган даражада йўлдан озганди. 40 йил аввал 1978 йил 15 ноябрь кечаси Гайанада юз берган фожиа одамларни карахт қилиб қўйди. Бу фожианинг бош актёри эса поп Джим Джонс 1956 йили черковини Нью-Жерси кўчасига кўчириб, бу ерни “Қутулиш қаноти” деб номлади. Черков кейинчалик “Халқ ибодатхонаси” сифатида танилди. 1973 йили Жанубий Америкадаги Гайанада черковининг бир шўъбасини очишга қарор қилишди. 1974 йили Джонстоун қурилди. Тариқат аъзоларининг ташқи олам билан алоқаси бутунлай узилди. Лекин бузуқ поп тажовузлар қилиб, ҳатто гиёҳванд моддалар тарқатиб, турли кечалар уюштирарди. “Халқ ибодатхонаси” аъзолари бир имкон топиб, Калифорния вакили Лео Райанни воқеадан хабардор қилишди. Райан ва делегатлари медиа вакиллари билан Гайанага келишди. Райан бу ерда ҳужумга учрагач, зиёратчилар ва улар билан кетишни истаган тариқат аъзолари билан шоша-пиша Порт Кайтуманинг учиш йўлагига боришади. Джонс бошида бунга эътироз билдирмади. Лекин 16 киши самолётга чиқаётганида, “Халқ ибодатхонаси” аъзоси “Қизил бригада”нинг ҳужумига учради. Райан ва тўрт киши ўлди, қолганлар жароҳат олишди. Джим Джонс жамоатини оммавий равишда ўз жонига қасд қилишга чақирди. Жами 913 нафар “Халқ ибодатхонаси” аъзолари ихтиёрий равишда ёки таҳдид остида цианид ичиб, ўзини ўлдирди. Буларнинг 300 нафари ёш болалар эди. FBI олиб борган терговда ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ 45 дақиқалик видеотасвирларни эълон қилди.
Джим Джонс АҚШнинг Индиана штатида туғилган. Болалигидан уйининг боғида уй ҳайвонларини қийнаб ўлдирарди. Джонс 913 кишининг ихтиёрий ёки таҳдид билан ўлимига сабаб бўлди. Лекин ўзи жонига қасд қилмади. 47 ёшида қурол воситасида ўлдирилди. Жасади ёқиб юборилди.