Чирчиқдан Алматига автобус қатнови йўлга қўйилди


  • 15 Ноябрь, 2018
  • 629

«Чирчиқ - Алмати» йўналишида 2018 йил 14 ноябрь соат 17:00дан мунтазам халқаро автобус қатнови амалга оширила бошланди, деб хабар қилмоқда Автомобиль транспорти агентлиги.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи «Ўзавтотранс Сервис» УК, Қозоғистон томонидан эса ташувчи «Ўрда» фирмаси хизмат кўрсатади.

Йўналишнинг масофаси 818,0 км., қатновга сарфланадиган умумий вақт 16 соат 30 дақиқани ташкил этади. Йўл ҳақи ташувчилар томонидан Чирчиқдан Алматигача – 150 минг сўм. Алматидан Чирчиққача– 6 минг тенге қилиб белгиланди.

Йўналишдаги қатнов «Туркистон» (Ўзбекистон), «Қазиғурт» (Қозоғистон) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади.

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар