- 2018-09-18
Астана шаҳри “Энг яхши МДҲ ва ЕврАзЭС (Евросиё иқтисодий ҳамкорлик) шаҳари” халқаро мусобақасининг “Яшаш энг қулай бўлган шаҳар-2013” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.
VI халқаро мусобақада Россия, Қозоғистон, Украина давлатларидан 35 та шаҳар иштирок этди. Астана Кишинев, Киев, Москва каби МДҲ давлатлари пойтахтларини ортда қолдирди.
Мусобақа ҳайъати Қозоғистон пойтахтидаги ривожланишни ободонлаштириш, шинам экологик муҳит, аҳоли яшаши учун қилинган қулайликлар мезонлари бўйича жуда юқори баҳолади. Бундан ташқари, Астана шаҳри атрофини кўкаламзорлаштириш, шаҳар транспорт тизимини инновацияли ривожлантириш, тез юрувчи автобуслар каби критерийлар ҳам ҳисобга олинган.
Ушбу халқаро мусобақа 2008 йилдан бери ўтказилиб келмоқда.