Янги нефть заҳираси топилди


  • 17 Ноябрь, 2018
  • 574

Марказий Африка ўлкаси Нигернинг Кафра минтақасида Жазоир нефть ширкати “Sonatrach” тарафидан нефть заҳираси кашф этилди.

Нигер давлат телеканали “Sonatrach”нинг ўтган йилдан бери Нигер-Жазоир чегарасида олиб бораётган нефть излаш ишлари натижасида ушбу минтақада ўлканинг энг улкан нефть заҳираларидан бирини кашф этганини маълум қилди.

“Sonatrach” ўтган апрель ойида Кафрада 24 минг километр квадрат майдонда нефть заҳираси борлиги ҳақида маълумот берганди.

Яқин вақтларда Хитой миллий нефть ширкати (CNPC) билан “Niamey” орасида тузилган келишув билан CNPC ўлканинг жануби-шарқий минтақаси Агадемда кунига 90 минг баррель нефть қазиб олади.

Нефть вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда кунига 20 минг баррель нефть қазиб олинаётган ўлкада юқоридаги келишув билан бирга кунлик нефть қазиб олиш 110 минг баррелга етади.

Африканинг энг камбағал ўлкаларидан бири бўлган Нигерда бой уран заҳиралари ҳам борлиги айтилмоқда.


Бошқа мақолалар