- 2012-12-13
Лондон элчихонаси олдида ўтказилган норозилик намойишида тинчликни сақлаш учун вазифалантирилган мусулмон полиция ходими бўлган аёл ноҳақлик қаршисида ўзини тутиб тура олмади ва намойишда иштирок этди.
Шахси ошкор қилинмаган полиция Исроил қатлиомининг тўхтатилиши ва ишғол дарҳол тугатилишини истаган намойишчиларнинг орасида қўлини кўтариб “Фаластинга озодлик!” дея ҳайқирди.
“Кечаю кундуз Аллоҳга дуо қиляпман” деган полиция ходими намойишчилар билан кўришиб, қучоқлашди.
Бу воқеалар акс этган тасвирлар тез орада ёйилди. Англиядаги яҳудийлар бунга ўз норозиликларини билдиришди ва полиция ходимаси устидан тергов бошлатилди.
“MailOnline” бетарафлик қоидасини бузиш билан айбланаётган полиция ходимасининг лавозимидан бўшатилган ёки бўшатилмаганлигини сўради. Лекин полиция ташкилоти бу ҳақда изоҳ бермади.