- 2022-09-08
Покистонда қизамиқ касаллигидан вафот этганларнинг сони 460 етганлиги ҳақида хабар тарқади. Соғлиқни сақлаш органлари томонидан юргизилган тадқиқодлар натижасида охирги уч ой ичида 460 кишининг қизамиқ вируси туфайли вафот этганлиги аниқланди.
Вафот этганларнинг деярли ҳаммаси ушбу касаллик (вирус) вужудга келган ижтимоий ва иқтисодий аҳволи жуда паст жанубий Синд вилоятида истиқомат қилувчилар эканлиги хақида хабар берилди.
Соғликни сақлаш инфрақурилими кучсиз ва тиббий хизмат етарсиз бўлган Покистонда ўтган ой қизамиқ касаллигининг кўпайиши ва ўлим сонининг ортиши муносабати билан вакцинация ишлари бошлаб юборилган ва Соғлиқ ташкилотларидан ёрдам сўралган эди.