Эрдўғон ва Путин Идлиб масаласида келишди


  • 6 Март, 2020
  • 383

Кремлда Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон орасида Идлибда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар якунланди.

Президентлар орасидаги музокара 5 соат 40 дақиқа давом этди. Бундан 3 соатлик муҳокамани президентлар яккама-якка ўтказишди.

Учрашув натижасида Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича келишув ҳужжатига имзо чекилди. Ҳужжатда қуйидаги пунктлар ўрин олган:

·                   Алоқа линиясидаги барча ҳарбий ҳаракатлар 2020 йил 6 март соат 00:01 дан бошлаб тўхтатилади.

·                   Россия ва Туркия М4 трассасининг 6 км шимолида ва 6 км жанубида хавфсиз йўлак ташкил этади.

·                   Жорий йилнинг 15 мартидан бошлаб Туркия ва Россия М4 трассасида қўшма патруль ташкил этади.

Путин Россия  Суриядаги ҳолат бўйича Туркиянинг баёнотлари билан ҳамма вақт ҳам ҳамфикр эмаслигини, лекин икки давлат орасидаги яхши муносабат туфайли критик вазиятда муросага кела олишини таъкидлади.

Эрдўғон ҳам ўз навбатида Туркия минтақадаги вазиятни кескинлаштирмаслик учун ўт очишни тўхтатишини билдирди.


Бошқа мақолалар