Африка қабиласи оммавий мусулмон бўлди


  • 17 Декабрь, 2020
  • 539

Калимаи шаҳодат келтириб, оммавий исломни танлаган Африкадаги бир қабила маросим ташкил этиб, у ерда шу пайтгача сиғиниб келган бутларини парчалашди.

Дунёнинг кўплаб ўлкалари ёрдам кўрсатаётган Африкадан қизиқ тасвирлар келишда давом этмоқда.

Буларнинг охиргиси бутга сиғинадиган бир қабила аъзоларининг оммавий равишда бутларни синдириш маросими бўлди. Бутпараст қабила аввал ота-боболаридан келаётган бутларини синдиришди. Сўнгра бирма-бир калимаи шаҳодат келтириб, мусулмон бўлди.

Ушбу видеода гапирган бир гувоҳга кўра, қабиладошлар синдирган бутларини кейинроқ оловга ташлаган.

Маросимда иштирок этган қабила аъзолари эса ислом динини таниганлари учун Аллоҳга ҳамд этганликларини ва бошқа одамларга ҳам бу динни билдиришларини айтишди.


Бошқа мақолалар