Дариға Назарбоеванинг ваколатлари тугатилди


  • 2 Март, 2022
  • 237

Мажлисда депутат Дариға Назарбоеванинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилиши тасдиқланди.

Марказий сайлов комиссияси аъзоси Асилбек Смагулов “Муддатидан аввал ваколатлари тугатилиши бўйича берилган аризага боғлиқ ҳолда марказий сайлов комиссияси Қозоғистон конституциясига ва Парламент ва депутатлар статуси ҳақидаги қонунга мос равишда Дариға Назарбаеванинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилиши бўйича таклиф киритди” деди.

Депутатлар Назарбоеванинг ваколатлари тугатилишини ёқлаб овоз беришди.

Эслатиб ўтамиз 25 февраль куни Дариға Назарбоева депутатликни топшириб, истеъфога чиқишини айтганди.

Нашрларга мурожаатида “Бугун мен парламент мажлиси депутати ваколатларини тугатиб, ўзимни бутунлай жамоат, гуманитар, маданий ва хайрия ишларига бағишламоқчиман. Мен “Nur Otan” партиясига овоз берган барча қозоғистонликларга ва ҳукумат раҳбарларига менга билдирилган ишонч учун ўз миннатдорчилигимни билдираман” дейилганди. 


Бошқа мақолалар