Бойқўнғирдаги 2000 оила Россияга кўчирилади


  • 30 Ноябрь, 2018
  • 541

2021 йилгача 2 мингдан ортиқ оила Бойқўнғирдан Россияга кўчирилади.

Россиянинг турар жой қурилиши вазири ўринбосари Юрий Гордеев 28 ноябрда ўтказилган йиғилишда бу мақсадда 2018-2021 йиллари 4 миллиард рубль ажратилишини билдирди.

Гордеев “2018 йили федерал бюджет тақсимлаш доирасида 250 миллион рубль ажратилди. Чунки йил охиригача илк 150 оилага давлат тарафидан турар жой сертификати берилади” деди.

Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятидаги Бойқўнғир ҳозиргача Россия тарафидан космик тадқиқотлар учун ижарага олинган ва улар тарафидан бошқарилмоқда. Қозоғистон Бойқўнғир базаси учун Қизилўрда вилоятидаги кенг майдонни ва Бойқўнғир шаҳрини 2050 йилгача Россияга ижарага берган.


Бошқа мақолалар