“CNN” Фаластинни дастаклаган шарҳловчисини ишдан ҳайдади


  • 30 Ноябрь, 2018
  • 526

АҚШнинг “CNN” телеканали БМТда Фаластин бўйича нутқ гапирган шарҳловчиси Марк Ламонт Хиллни ишдан бўшатди.

Фаластинни зиёрат қилганидан кейин БМТда нутқ сўзлаган ЛАмонт Хилл “CNN”даги ишидан ҳайдалди. “CNN” матбуот котиби Барбара Левин Ламонт Хиллнинг нима учун ишдан бўшатилганига доир аниқ жавоб айтишдан қочиб “Марк Ламонт Хилл энди “CNN”да ишламайди” деди.

БМТдаги нутқида Фаластин халқининг кундалик турмушида дуч келаётган қийинчиликларга эътибор қаратган Ламонт Хилл “Дарёдан денгизгача озод Фаластин” деди.

АҚШдаги Исроил лоббиси “CNN” ва Ламонт Хилл дарс берадиган Темпл университетига мурожаат қилиб, Маркни ишдан ҳайдашларини талаб қилди.

Темпл университети “Ламонт Хиллнинг БМТда сўзлаган нутқи ўзининг нуқтаи назари бўлиб, бу унинг конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқидир” деб жавоб берди.

“CNN” эса босимлар остида Ламонт Хиллни ишдан ҳайдади.

Ламонт норозиликлар ортидан “Twitter” аккаунти орқали “Фаластиннинг мустақиллигини қўллаб-қувватлайман. Фаластин ўзига тегишли қарорларни ўзи мустақил чиқариши керак. Исроилнинг сиёсатига ва ишларига шиддат билан қаршиман. Антисемитизм, яҳудийларнинг ўлдирилишини ёки гапларимдан бундай маъно чиқарилишига қаршиман. Мен бутун умримни буларга қарши кураш билан ўтказдим” деб ёзди. 


Бошқа мақолалар