Александр Масляков оламдан ўтди


  • 9 Сентябрь, 2024
  • 22

Қувноқлар ва зукколар клубининг (КВН) телебошловчиси Александр Масляков 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда КВН ўзининг “Instagram”даги расмий саҳифаси орқали хабар берди.

Хабарда “8 сентябрь куни Александр Васильевич Масляков оламдан ўтганлигини чуқур афсус билан маълум қиламиз. У барча КВН иштирокчилари ва миллионлаб томошабинлар учун афсона эди ва шундай бўлиб қолади” дейилган.

Александр Масляков 1964 йилдан буён КВН дастури бошловчи бўлиб келган эди. Расмий хабарда “Александр Васильевич кўплаб мукофот совриндори эди. Унинг миллий кўнгилочар телевидениега қўшган ҳиссасини баҳолаб бўлмайди” деб айтилди.

Масляков сўнгги йилда ўпкасидаги операция қилиб бўлмайдиган саратон шиши оқибатида соғлиғида жиддий муаммоларга дуч келди. Сўнгги олти ойда аҳволи оғирлашиб, қийналиб гапирар ва нафас олиши оғирлашган эди.


Бошқа мақолалар