- 2019-09-25
Немис медиа муассасаси ”DW” араб тили хизматида ишлайдиган Марам Салимни Исроилни танқид қилгани учун ишдан ҳайдади.
Сўз ва матбуот эркинлиги борасидан ҳаммага "ақл ўргатадиган" немис медиа агентлиги “DW” фаластинлик журналист Марам Салимни Исроилни танқид қилгани учун ишдан бўшатди. Салим немис нашрида чоп этилган бир мақолада ўзи ва тўрт дўстининг Исроилга қарши ва антисемитизм билан айбланганликларини, шу сабабли суриштирув ўтказилиб “DW” араб тили хизматида ишлайдиган бошқа дўстлари билан ишдан бўшатилганлигини маълум қилди. Салим “Германия фикр эркинлигини қаттиқ қўллаб-қувватлаётгандек кўринади холос. Аслида Европада сўз эркинлиги йўқлигини билиш учун мени ишдан бўшатишлари ва антисемитизмда айблашларини ўзи етарли” деди.
Ижтимоий тармоқдаги сўзлари фақатгина Европада сўз эркинлигига тегишли эканлигини таъкидлаган Салим “Мен Европадаги сўз эркинлигини танқид қилдим. Ёзувларимда яҳудийлар ёки Исроил ҳақида умуман сўз юритмадим. Лекин шунга қарамай ишдан бўшатилдим. Ички ва ташқи суриштирув олиб борилди” деб гапирди.
Салим “Доим Германияда Исроилни танқид қилиш эркинлиги бор деб жар солишади, лекин амалда аҳвол бошқача. Исроилни танқид қилиш билан антисемитизм орасидаги фарқни ажратиш жуда қийин. Ҳаётимнинг кўп қисмини Ғарбий Шариада ўтказган одам сифатида Германияда Исроилнинг Ғарбий Шариа ва Ғаззодаги ишлари ҳақида оддий нарсаларни айтишимни ҳам менга қарши ишлатишлари мумкин” деди.