Сенегалда тартибсизликлар


  • 6 Февраль, 2024
  • 73

Сенегалда Франция ватандошлигига эга шахснинг президентликка номзод бўлиши норозиликка сабаб бўлди. Ўлкада сайловлар кечиктирилиб, бу қарорга қарши чиққан минглаб кишилар кўчага чиқди. Полициянинг куч ишлатиши натижасида тартибсизликлар бошланди.

Сенегалда 25 февралга режалаштирилган сайлов номаълум муддатга кечиктирилганлиги сабабли пойтахт Дакарда намойишчилар кўчага чиқди. Президент Маки Салнинг мажлис билан конституицон кенгаш орасидаги келишмоқчиликни сабаб кўрсатиб, президентлик сайловини кечиктириши мухолифатнинг қаттиқ танқидларига олиб келди. Баъзи мухолиф президентликка номзодлар кеча расман бошланадиган сайлов кампанияси тақвимига кўра ҳаракат қилишларини билдириб, Дакарда йиғилишга даъват қилди.

Хавфсизлик кучлари шаҳарнинг турли нуқталарида тўпланган оломонга кўздан ёш оқизувчи газ билан ҳужум қилди. Собиқ бош вазир ва мухолиф сиёсатчи Аминате Туре, президентликка номзод Дауд Ндиае ва Анта Бабажарлар ҳибсга олинди.

Шаҳарнинг баъзи жойларига автомобиль шиналарини ёқиб, ҳаракатни тўхтатиб қўйган намойишчилар полицияга тош отиб қаршилик кўрсатди. Баъзи кўчаларда Франция байроғи ўт қўйилди.

Ўлкада сўнгги бир неча кундан бери миллий мажлис билан президентлик сайлови учун номзодларни белгилайдиган кониституцион кенгаш орасида кризис давом этмоқда эди. Собиқ президент Абдулай Ваднинг ўғли Карим Ваднинг номзодлиги Франция ватандошлигидан кеч воз кечганлиги сабабли кенгаш тарафидан қабул қилинмаганди.

Вад Франция ватандошлигидан 17 январда воз кечганди. Конституцион кенгаш эса номзодларни 21 январда эълон қилганди. Сайловнинг энг кучли номзодларидан бўлган Ваднинг сайловга қўйилмаслиги унинг партияси ва бошқалар тарафидан норозилик билан кутиб олинди. Жамиятда Вад ноҳақ сайловдан четлатилгани айтилиб, кенгаш тақдим этган номзодлар рўйхатида Роза Вардини исмли номзоднинг Франция ватандоши эканлиги норозиликни кучайтирди.


Бошқа мақолалар