АҚШ Ойда база қурмоқчи


  • 12 Декабрь, 2020
  • 404

АҚШ президенти Трамп “Артемис дастури доирасида АҚШ Ойга бу сафар доимий қоладиган база қурмоқчи ва АҚШнинг кейинги масаласи бўлган Марсга учишга тайёргарлик учун махсус сектор ва халқаро ҳамкорлар билан бирга ишламоқда” деди.

АҚШ президенти: “Дастур доирасида АҚШ фазодаги манфаатларимизни таъминлайди ва одамни Ой, Марс ва бошқа сайёраларга сафарларида йўлбошчилик қилади” деб гапирди.

АҚШ ўтган йил фазо кучлари қўмондонлигини ташкил этганди. Ушбу қўмондонлик Хитой ва Россиянинг фазодаги одимларига қарши қурилганлиги айтилганди.

Хитой ҳам ўтган ҳафта Ойнинг қоронғи юзига “Chang'e 4” номли робот машинасини намуна олиш учун юборганлигини маълум қилганди.


Бошқа мақолалар