Тошкент энг ифлос шаҳарлар ўнлигига кирди


  • 13 Февраль, 2024
  • 112

12 феврал соат 8:22да Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда 9-ўринни эгаллади, ҳаво даражаси - «зарарли». 

11 феврал соат 22:00 ҳолатида Тошкент ҳавонинг ифлослиги бўйича дунёда 6-ўринга чиқди: ҳавонинг ифлослиги 189 дея баҳоланди. Бу кўрсаткич баъзи ҳудудларда ҳатто 200 дан ҳам ошган. 

Ҳаводаги PM-2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори эса 124.5 мкг/м3ни ташкил этган. Бу ЖССТ тавсияларидан 24,9 марта кўпроқ.

“Ўзгидромет”га кўра, 2024 йил 12 феврал соат 8:00да Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM-2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 67,1 мкг/м3ни ташкил этган. Бу ЖССТ тавсияларидан 13,4 марта кўп.

IQAir веб-сайтида соат 8:22да Ўзбекистон пойтахти ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда 9-ўринни эгаллади, ҳаво даражаси - «зарарли». 

kun.uz дан олинди.


Бошқа мақолалар