Сорос дунёга ўт қўймоқда


  • 10 Декабрь, 2018
  • 613

Рангли тўнтаришларнинг бош молиячиси Сорос 2003 йили Грузияда, 2004 йили Украинада, 2005 йили эса Қирғизистонда оммавий норозилик намойишлари билан ҳукуматларни ағдарганди.

Францияда бензин нархи ошишига қарши “сариқ нимчаликлар” бошлаган норозилик намойишлари ҳукуматнинг ён босишига қарамасдан давом этди. Шанба куни кўчалар жанг майдонига айланди. Ўлка бир ҳафтадан бери оммавий шиддат ҳодисалари билан ларзага келиб турганида Бельгия ва Голландияда ҳам норозилик намойишлари бошланди. Фарнциядаги каби сариқ нимчаларда кўчага чиққан намойишчилар турли шаҳарларда ҳукуматнинг олиб бораётган сиёсатларига норозилик билдиришди ва истеъфоларини талаб этишди.

Ғарбий Европада юз бераётган ҳодисалар собиқ иттифоқ республикаларида бўлиб ўтган “рангли тўнтаришлар” ва буларнинг бош ҳомийси Соросни ёдимизга солди. Кўплаб ўлкада жамоатчилик кўринишидаги фондлари бўлган Сорос 2003 йили Грузияда “Қизил атиргул тўнтариши”, 2004 йили Украинада “Тўқ сариқ (оранжевый) тўнтариш”, 2005 йили эса Қирғизистонда “Сариқ лола тўнтариши” каби оммавий норозиликлар билан бу ўлкалардаги ҳукуматларни ағдарганди. АҚШлик молия спекулянти бўлган миллиардер Джорж Сорос дунёнинг кўплаб ўлкаларида оммавий норозиликларни дастаклаб, АҚШ ва глобал сармоя ҳамкорларини бошқарувга олиб келишни кўзламоқда. Сорос фонди кўплаб ўлкада жамоат фонди кўринишида бу фаолиятларини юритишмоқда.

Туркияда эса бошқа ўлкаларда саҳналаштирилган “рангли тўнтаришлар” 2013 йили Гези парки иғволари билан ўзини намоён қилганди. Туркия президенти Тоййиб Эрдўғон сўнгги баёнотида Гези парки ҳодисаларини уюштиришда айбланиб ҳибсга олинган Усмон Кавалани назарда тутиб “Гези ҳодисаларида террористларнинг молия манбаи бўлган одам ҳозир ҳибсда. Унинг ортида машҳур венгер яҳудийси Сорос бор” деганди.


Бошқа мақолалар