- 2012-12-20
Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳарбий самолётлар иштирок этган ҳаво жанги замонавий авиация тарихидаги энг йирик ва узоқ давом этган тўқнашувлардан бири бўлди.
Покистон хавфсизлик хизматларидаги манбанинг маълум қилишича, "жангда 125 та ҳарбий самолёт иштирок этган ва у бир соатдан ортиқ давом этган. Шу билан бирга, томонлар ўз ҳаво ҳудудидан ташқарига чиқмаган".
Ракеталар баъзи ҳолатларда 160 километрдан ортиқ масофадан учирилган.
Бу "замонавий авиация тарихидаги энг йирик ва узоқ давом этган ҳаво тўқнашувлардан бири" бўлиб, натижада бешта ҳинд самолёти уриб туширилган.
Манбанинг таъкидлашича, 2019 йилдаги воқеаларни эслаб, бу гал томонлар чегарани кесиб ўтмасликка ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил февраль ойида Кашмирнинг тортишаётган ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатлар кескинлашган эди. Ўшанда Покистон ҳудудида ҳинд ҳарбий самолёти уриб туширилган ва унинг учувчиси асирга олинган эди. 2019 йил март ойида асир учувчи Ҳиндистонга қайтарилган. Қарши томонлар бу каби вазиятнинг яна қайтарилишини хоҳламаган.
Бундан аввал Ҳиндистон ва Покистон чегара орқали кучли зарбалар алмашган. Покистонга берилган биринчи ракетали зарбадан сўнг, ҳар икки томон тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳақида хабар қилган. Деҳли яқин келажакда янги ҳужумлар бўлиши мумкинлигини айтган, Исломобод эса жавоб қайтаришини маълум қилган.
Қашмирдаги де-факто чегара орқали берилган кучли зарбалар натижасида Ҳиндистон томонида 13 нафар тинч ватандош ҳалок бўлган ва 43 киши яраланган, Покистон томонида эса камида 6 киши ҳалок бўлган.
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги янги кризис 22 апрелдаги террорчилик ҳужуми сабаб юзага келди. Пахалгамда қуролланган жангарилар туристларга ҳужум қилган. Ҳужум натижасида 26 киши (уларнинг аксарияти Ҳиндистон ватандошлари ва бир Непал ватандошси) ҳалок бўлган, яна ўнлаб кишилар яраланган. Ҳужум учун жавобгарликни Покистонда жойлашган “Лашкар-и-Тайба” ташкилотига алоқадор “Қаршилик фронти” гуруҳи ўз зиммасига олди. Ҳиндистон ҳукумати Покистонни “чегара орти терроризми”ни қўллаб-қувватлашда айблади, Исломобод эса бунга алоқаси борлигини рад этди.