Қозоғистонликлар пропискалари бўйича хабар олишади


  • 10 Декабрь, 2018
  • 615

Уй эгалари манзилларида неча киши пропискадан ўтганлиги ҳақида SMS хабар олишади. Регистрация базасида ҳозирда 8,7 миллион ватандош ҳақида маълумот бор.

Идорада “Бу ҳар бир объект учун кўчмас мулкнинг электрон уй китобини тузишга имкон берди. Ўзининг регистрацияси ҳақида нафақат ҳар бир ватандош балки уй эгаси ҳам уйида барча пропискадан ўтганлар ҳақида маълумотни олиши мумкин” деб айтилди.

Ҳозирда турар жой эгаларига унинг манзилида пропискадан ўтган яшовчилар ҳақида маълумотни SMS хабар, мобил иловалар, тўлов терминаллари орқали хабар бериш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Уй эгаси ҳозирги вақтда манзилида яшамаётганларни аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари, веб-портал орқали рўйхатдан чиқаришлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, манзили ҳақида маълумотнома беришда жараёнида ушбу манзилда рўйхатдан ўтганлар бўйича муаммолар вужудга келмоқда. ИИВ "Маълумотномада уйнинг аввалги эгалари (жумладан вафот этганлар, ўлкадан чиқиб кетганлар) ҳам кўрсатилмоқда. Бу муаммолар вақтинчалик. Ҳозирда бу бўйича вафот этганларни, хорижга чиқиб кетганларни, Қозоғистон ватандошлигидан воз кечганларни автоматик равишда рўйхатдан чиқариш ишлари олиб борилмоқда” деб маълумот беришди.


Бошқа мақолалар