Ўзбек милицияси пора олмасликка Қуръон билан қасам ичди


  • 10 Декабрь, 2018
  • 705

Ўзбекистонлик милицияларни Қуръон ушлаб пора олмаслик учун қасам ичишга мажбурлашди. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани милиция ходимлари халқ олдида Қуръон ушлаб, пора олмасликка ва таъмагирлик қилмасликка қасам ичишди. Бу орқали президент Шавкат Мирзиёевнинг коррупцияга қарши давлат дастурини татбиқ этишмоқда. Маҳаллий милиционернинг хабарига кўра, тадбирда туман бош имоми иштирок этган. Имом ва қисм навбатчи инспектори бу ҳақда изоҳ беришдан бош тортишди.

Ўзбекистон ИИВ академияси ўқитувчиларидан бири ушбу “қасамёд” юқоридан буйруқ билан амалга оширилмаганлигини тахмин қилмоқда. У "Менимча, ушбу тадбир Юқори Чирчиқ тумани ИИВ бошлиғининг шахсий ташаббуси билан амалга оширилди. Участка инспекторининг қасамёд маросими йил бошидан ўтказиб келинмоқда. Лекин вазирликдан милицияларнинг Қуръон ушлаб қасам ичишлари бўйича буйруқ бўлмаган" деди.

Хаарларга кўра, аввалроқ фермер ва тиббиёт ходимлари бу каби қасамёд келтиришди. Улар ўз касбига фидоий бўлиб, ўлка равнақига ҳисса қўшишга ва ноқонуний ишлар билан шуғулланмасликка сўз беришганди. 


Бошқа мақолалар