Сиссий ваҳимада


  • 12 Декабрь, 2018
  • 637

Францияда 17 ноябрдан бери давом этаётган норозилик намойишлари кўчаларни жанг майдонига айлантирди. Ҳибсга олинганлар сони 4 мингдан ошди. Франция президенти Макрон нафақа пуллари тўлиқ берилишини ва энг кам иш ҳақи 100 еврога ошишини маълум қилди. Лекин бу ён босишлар “Сариқ нимчалик”ларни қаноатлантирмади. Намойишлар давом этди. Голландия ва Бельгияда ҳам норозилик намойишлари бошланди. Мисрда тўнтариш орқали президентликка келган Абдулфаттоҳ Сиссий эса ваҳимага тушди.

Мисрда бунга ўхшаш намойишлар бошланишидан қўрққан Сиссий намойишчиларнинг рамзи бўлган сариқ нимча сотилишини тақиқлади. Намойишларнинг Мисрда ҳам бошланишидан қўрққан Сиссий режими Қоҳирадаги баъзи дўконларга кўрсатма берди. Ўлкада сариқ нимчаларни фақатгина полиция рухсати билан сотиш мумкин.


Бошқа мақолалар