- 2013-10-31
Россия Озарбайжон ва Арманистонга сулҳ келишувига тайёргарлик учун Москвада ташқи ишлар вазирлари йиғилишини таклиф қилди. Лекин Ереван йиғилиш таклифини рад этди.
Россия ташқи ишлар вазирлигидан берилган баёнотга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов телефон орқали суҳбатлашди.
Мулоқот давомида Лочин коридорининг блокланиши ва тарафлар орасидаги қазилма бойликлар борасидаги келишмовчиликлар сабабли зиддият кучайганлиги ҳақида сўз борди.
Россия ташқи ишлар вазири Лавров “Тоғли Қорабоғ билан Арманистон орасида Лочин коридорида боғланишнинг ҳеч қандай тўсиқсиз таъминланишига доир учлик келишувга ҳеч оғишмай амал қилиниши кераклигини” таъкидлади.
Россия Озарбайжон ва Арманистон бошчиларининг 2020, 2021 ва 2022 йилларда қабул қилганлиги билдирилган татбиқларининг аҳамиятига эътибор қаратилган суҳбатда “сулҳ келишувига тайёргарлик учун Москвада режалаштирилган ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги йиғилишда Ереваннинг қатнашмаслик қарори жуда ачинарли” эканлиги қайд этилди.