- 2022-01-20
Эрон пойтахти Теҳронда ҳаво ифлослиги туфайли мажбур бўлмагунча уйдан ташқари чиқмаслик тавсия этилди.
Теҳрон атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бош мудири тарафидан берилган баёнотда ҳаво ифлослигининг ортиши сабабли мажбур қолмагунча эртага ташқарига чиқмаслик, юрак ва ўпка хасталари узоқ вақт очиқ ҳавода юрмаслиги бўйича огоҳлантирди.
Ҳаво сифатини назорат қилиш ширкатига оид интернет саҳифада Теҳронда ҳаво ифлослиги 129 микрограмм/метркуб эканлиги қайд этилди.
Шаҳарнинг ҳаво циркуляциясига мос бўлмаган физикавий тузилиши ва аҳоли зичлиги билан бирга эски автомобиллар билан миллионлаб мотоцикллар чиқарган газлар Теҳронда ҳаво ифлослигини орттирувчи сабаблар сифатида кўрсатилади.
Теҳрон дунё бўйича ҳаво ифлослиги рўйхатида илк 12 шаҳар орасидан жой олган.
Ҳаво сифати бўйича бир метркуб ҳаво ичидаги қаттиқ жисмларга (PM10) кўра белгиланган меъёрлар қуйидагича:
0-50 ораси тоза ҳаво (яшил), 51-100 ўрта (сариқ), 101-150 яхши сезиладиган (тўқ сариқ), 151-200 носоғлом (қизил), 201-300 ёмон (сиёҳранг), 301-500 таҳликали (қаҳваранг).