Туркия армияси Сурияга кирди


  • 25 Августь, 2016
  • 1206

Туркиянинг Сурия билан чегараларида хавфнинг кескин кўпайиб бориши туфайли Анқара “Фирот қалқони” операциясини бошлади.

Туркия армиясининг танк бирликлари Сурия чегарасини кесиб ўтди ва ИШИД террорчи ташкилоти жангарилари жойлашган ҳудудларга зарба бера бошлади. Танклардан ташқари, халқаро коалиция авиацияси ҳам мазкур операцияга ёрдам беради.  Бу ҳақда “Anadolu”  хабар агентлиги хабар бермоқда.

Нашрнинг ёзишича, 15га яқин танк Жараблус шаҳри томон ҳаракатланмоқда. Зирҳли техникалар Сурия сарҳадларини кесиб ўтишдан олдин, мазкур чегарага яқин шаҳардаги ИШИД маконларига бир қанча зарбалар берилди.

Туркия армиясининг Сурияга киришига, 23 август куни чегара ҳудудларида жойлашган Ғозиантеп ва Килис шаҳарларига мазкур араб давлати ҳудудидан кетма-кет бомбалар келиб тушгани сабаб бўлди. Сўнгги пайтларда, Туркиянинг Сурия билан чегара ҳудудлари хавфсизлигига таҳдидлар кўпайиб бораётган эди.  Анқара Жараблусни ИШИД жангариларидан тозалаш учун Сурия мухолифат кучларини қўллаб-қувватлаш учун “Фирот қалқони” операциясини бошлади.

Шу пайтгача, Туркия Сурия билан чегарада ўрнашиб олган террорчиларга ўз ҳудудидан зарбалар бериб келаётган эди. 

qalampir.uz сайтидан олинди.


Бошқа мақолалар