Маск тезюрар туннелини очди


  • 19 Декабрь, 2018
  • 588

Америкалик миллиардер ва “SpaceX” космик компания соҳиби Илон Маск Лос-Анжелес остидан ўтувчи дунёдаги илк тезюрар туннелини очди. Ушбу очилиш маросими Маскнинг “The Boring Company” компанияси расмий сайтида тўғридан-тўғри эфир орқали намойиш этилди.

Маск туннелда улкан тезликда ҳаракатланиш учун автомобилларга олиб-қўйиладиган ён ғилдираклар ўрнатилишини маълум қилди. Намойишда мисол тариқасида “Tesla” маркали автомобилдан фойдаланилди. Илон Маск “Twitter” орқали бундай ғилдираклар фақатгина “Tesla” учун эмас, балки бошқа автоном электромобиллар учун ҳам ишлаб чиқилади.

Туннелда соатига 240 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланиш мумкин. Маск ушбу туннел қурилиши ҳақида 2017 йилнинг июнь ойида эълон қилганди.


Бошқа мақолалар