Чехияда ресторанда портлаш


  • 13 Январь, 2025
  • 24

Чехиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Мост шаҳридаги ресторанда портлаш юз берди. Портлаш оқибатида ёнғин келиб чиқиб, натижада 6 киши ҳалок бўлди, 8 киши турли даражада куйиш билан касалхонага етказилди. 30 дан ортиқ одам эвакуация қилинди.

Полиция ва ўт ўчирувчиларнинг хабарига кўра, га баллони портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Хабарда “Ёнғин ярим кечаси яқин вақтда, ресторан ҳали бекилмаган бир пайтда бошланган. 60 дан ортиқ ўт ўчирувчи бир неча соат ичида ёнғинни назорат остига олди”, дейилган.

Нашрларга кўра, ёнғин рестораннинг ёғоч террасасида бошланган. Олов бир зумда бутун ресторанга ёйилган. Биринчи ўт ўчирувчи экипаж етиб келганида бутун ресторан ўт ичида қолган эди.

Мост шаҳри мэри Марек Хрвол ушбу ҳодисани шаҳарнинг янги тарихидаги энг қўрқинчли фожиа деб атади.


Бошқа мақолалар