Иллюминати ким?


  • 21 Декабрь, 2018
  • 2223

Иллюминати ташкилоти дунёда бошқарувчи категориясидаги одамлар билан алоқада бўлгани учун “ҳаётимизни назорат қилмоқда” десак адашган бўлмаймиз.

Ташкилот ичида бўлган аъзолар ҳақида маълумот бутунлай махфий ва ҳеч ким буни фош қила олмаган. Ҳар бир аъзонинг код номи бор ва бу шаклда бир-бирлари билан алоқада бўлади. Масалан, ташкилот асосчиларидан бўлган Адам Вейсгауптнинг код номи “Спартакус” эканлиги маълум.

Масонлар таъсирида бўлган дунёнинг энг улкан СИОНИСТ ташкилоти сифатида қабул этиладиган Иллюминатлар таркибида АҚШнинг машҳур миллиардери Дэвид Рокфеллер ҳам борлиги иддао этилмоқда.

Анча чуқур бўлган бу тушунарсиз мавзуни “Иллюминатилар ким?” деган савол билан бошлаймиз.

Лотинча “illuminatus” калимасидан келиб чиққан иллюминат сўзи “маърифатли” маъносини беради. Бу маъноси билан калиманинг одамларга ифодалаётган нарса орасида катта қарама-қаршилик бор. Иллюминатлар юир неча йиллардан бери мунозарага ва ҳисобсиз турли теорияларга сабаб бўлаётган ташкилотдир. Борлиги ҳалигача тортишувларга сабаб бўлаётган иллюминатлар ташкилоти тарихдаги муҳим ҳодисаларнинг ортида турганлигини айтаётганлар билан бирга бу ташкилотнинг жуда машҳур шахсларнинг ўлимида қўли борлигини иддао қилаётганлар ҳам бор. Бу сўзларга ва бўлиб ўтган ҳодисаларга боқиб, батафсил мулоҳаза қиладиган бўлсак, иллюминатлар ташкилотининг борлигини ишонмаслик жуда қийин.

Бунча тасодифнинг бир жойга келиши, иллюминат аъзоси эканлиги иддао этилган машҳурларнинг сўз юритилаётган рамзлардан очиқча фойдаланиши ва бу каби ҳолатлар иллюминатнинг борлигини ишонтирувчи ҳолга келтирмоқда. Иллюминат ташкилоти ҳақида ҳисобсиз бир-бирига мос келмайдиган теориялар мавжуд.

Иллюминат нима? Қисқача таърифи: жуда кўп фарқли шаклда жавоб берилса ҳам лотинча “illuminatus”дан келиб чиққан ва “маърифатлилар” маъносини берувчи сўз хусусида ҳамманинг фикри бир жойдан чиқмоқда. Яъни иллюминат ҳақида шубҳага ўрин қолдирмайдиган ҳақиқатлардан бири, балки ягонаси калиманинг ўзаги ва маъноси! Чунки “Иллюминат нима?” саволининг бошқа жавоблари турлича изоҳланмоқда ва одамларнинг ақидаларига кўра фарқли бўлмоқда.

Лекин бу саволга қисқача бериладиган жавоб ҳам бор. Бу ҳам иллюминатларнинг ботил ақидаларга, хурофот ва диннинг ижтимоий ҳаётга таъсирига қарши қурилган ташкилот эканлигидир. Бу ташкилот анча йиллар аввал мақсадидан адашиб, тузган узоқ муддатли режалари билан дунё тартибини бузиш ҳамда ўз қонун-қоидаларини татбиқ этишни истаган махфий ташкилотга айланди.

Иллюминатнинг пайдо бўлиши ва бунугнача келиши

Иллюминат 1776 йили қурилган жамиятдир. Маърифатланиш даврида қурилган ушбу ташкилот диннинг ижтимоий ҳаёт устидаги таъсирига, иқтидорнинг ёмон мақсадлар учун фойдаланилмаслигига, ботил ақидаларга ва хурофот тушунчаларига қарши курашишни мақсад қилганди. Ташкилотга қўшилган одамлар, бўлиб ўтган ҳодисалар билан бирга ташкилот ўзгарди. Бошланғичдаги мақсадидан воз кечди. Чунки замонавий иллюминатлар “идрок назорати” техникаларидан фойдаланиб, давлатларни қулатишни, динни йўқ этишни, ижтимоий мувозанатни бузишни ва ўхшаш мақсадлар билан фаолият кўрсатадиган ташкилот сифатида намоён қилмоқда. Лекин юқорида ёзганимиздек иллюминатнинг борлигига ишонадиган миллионлаб одам бўлса ҳам бундай ташкилот йўқ деб ўйлайдиганлар ҳам бор.

1776 йил 1 майда Адам Вейсгаупт тарафидан қурилган жамиятнинг масонликни модел қилиб олганлиги айтилмоқда. Адам Вейсгаупт жамиятининг номини “мукаммаллаштирувчилар” деб атамоқчи бўлганди, лекин ташкилот “Бавария иллюминати" сифатида танилди. Дастлаб қурувчиси билан бирга жами 5 нафар аъзоси бўлган жамият Европада тезлик билан ёйилиб, 10 йилда 2 мингга яқин аъзо қўшилди. Масонлик каби бу ташкилотда ҳам махфийлик асос қилиб олинганди. Даражаси юқори бўлганларнинг сўзларига итоат қилишга қасамёд қилинарди. Лекин 1977 йили бошқарувчи гуруҳнинг бошчиси Карл Теодор Баварский иллюминат билан бирга барча махфий ташкилотларни тақиқлади. Баварский ҳукумати 1785 йили эълон қилган маълумотнома гуруҳнинг бутунлай тарқалишига йўл очди. Асосчи Адам Вейсгаупт билан бирга бошқа лидерлар қочди ва гуруҳга доир бутун маълумотлар тўпланиб, чоп этилди.

Лекин ораларида машҳур ёзувчилар ҳам бўлган кўплаб кишиларнинг фикрича, гуруҳ ҳалигача фаолиятини давом эттирмоқда. Иллюминатлар борлигини ёқловчилар орасида Марк Дис, Жури Лина, Морган Грикар каби машҳурлар ҳам бор. Ҳатто баъзи теорияга кўра Американинг президентлари ҳам бўлган кўплаб машҳурлар ташкилотга аъзо эканлиги айтилмоқда. Бевосита ёки билвосита иллюминатларга хизмат қиладиган кишилар орасида дунёга машҳур мусиқачилар ҳам бор. Ҳатто француз революцияси, Джон Кеннеди суиқасди каби муҳим ҳодисаларнинг ортида бу махфий жамиятнинг борлиги айтилмоқда.

Турли теорияларга кўра, ташкилот 10 киши тарафидан бошқарилмоқда ва бу 10 киши ташкилот билан дунёни ҳам бошқармоқда.

Иллюминат ҳақида мулоҳазалардан бири ташкилотнинг шайтонга сиғинишидир. Чунки иллюминатнинг рамзларидан бири айни вақтда тамплиерлар фойдаланган шайтон рамзидир.

Иллюминат аъзолари бўлган машҳурлар кимлар?

Гарчи бу ҳақида аниқ маълумот бўлмаса ҳам қуйидаги машҳурларнинг иллюминат аъзоси бўлиши мумкинлиги ҳам сизларни ҳайратга туширади.

Мадонна

Дунёда мусиқа юлдузи бўлган Мадоннанинг иллюминат аъзоси эканлиги ва ҳатто “Иллюминат” номли қўшиғи ҳам бор. Ажойиб сўзлари бўлган қўшиқда у нималарга ҳавола қилганлиги тортишувларга сабаб бўлди. Бундан ташқари қўшиқчининг иллюминат рамзларидан бири сифатида кўрсатиладиган пирамида сурати туширилган костюмда омма олдига чиқиши миш-мишларни урчитди.

Jay-Z ҳам турмуш ўртоғи Беонсе каби иллюминатлар орасида. Учбурчак ва ичидаги битта кўз тасвирлаган сурати билан гўёки “мен иллюминат аъзосиман” демоқда. У бир вақтлар иллюминат маликаси сифатида кўрсатиладиган Рианнанинг продюссери бўлганди.

Джастин Бибер. Қўлига чиздирган ягона кўз татуировкаси билан ўзини иллюминатлар сафидалигини маълум қилди. Миллионлаб қизларнинг ёқимтойи бўлган Бибер бу ташкилотнинг ишларига кўп асқотади.

Канье Уэст: Ҳа, Канье ҳам иллюминатлар орасида кўрсатилади. Jay-Z билан қанчалик яқинлиги маълум бўлган Канье Уэст ҳам камераларга қўллари билан учбурчак шаклини ясаб, тасвирга тушади.

Селен Дион. Овози билан маур бўлган Селен Дион ҳам бу яширин ташкилотнинг бир парчаси. Альбом қутисига чизилган битта кўз шакли билан иллюминат аъзоси эканлигини маълум қилган қўшиқчи ҳам бирданига порлаган машҳурлардан бири.

Лэди Гага. Лэди Гага ҳам иллюминатлар рамзларини очиқча кўз-кўз қиладиганлардан бири.

Бутун бу машҳурлар билан бирга Шакира, Дрейк, Кети Перри, Тайлор Свифт, Хейли Уильямс, Перис Хильтон, Maroon 5, Бритни Спирс, Джастин Тимберлайк кабилар ҳам ушбу ташкилот аъзоси эканлиги айтилмоқда.

Дунёда янги тартиб ўрнатмоқчи эканлиги айтилган ушбу ташкилотнинг рамзларини бирма-бир тадқиқ қилиб кўрамиз. Қани, махфий ташкилот қайси рамзлардан фойдаланар экан.

Бафомет. Тамплиерларнинг тангриси эканлиги айтиладиган Бафомет ҳам иллюминат рамзларидан бири. Эчки каллали, қанотли, юқори қисми аёл, қуйи қисми эса эркак бўлган фигура Паган ақидасидаги Панларни ёдимизга солади.

666. Гўёки Дажжолнинг рамзи, шайтон ва сатанизм белгилари бўлган 666 иллюминат рамзлари орасидан жой олган. Машҳурларнинг бош ва кўрсаткич бармоғини бирлаштириб, битта кўзни ишора қилиши, 666га ҳавола қилиш маъносига келади.

Шахмат тахтаси шаклидаги пол. Бундай полларни кўп жойда учратишимиз мумкин. Кафеларда, ресторанларда, уйларнинг полларида. Тахминларга кўра, ғайритабиий борлиқлар билан алоқани осонлаштирадиган қора ва оқ ранглар билан безатилган поллар ҳам иллюминатларнинг рамзларидан бири.

Пентаграмма. Сатанизмнинг рамзи сифатида кўрсатиладиган пентаграмма иллюминатнинг белгиси. Кўп учрайдиган бу фигура тарихда турли жойларда ишлатилган. Пентаграмма белгисининг нимани ифодалаши борасида аниқ таъриф бўлмаса ҳам баъзи манбаларда энг устки бурчак руҳни, бошқа бурчаклар эса ҳаво, сув, олов ва тупроқни ифодалаши айтилмоқда.

Пирамида ва бир кўз. Булар ҳам алоҳида, ҳам биргаликда иллюминатни билдиради. Ҳамма нарсани кўрувчи кўз сифатида тилга олинадиган Хоруснинг кўзи ва Мисрнинг энг катта пирамидаси Хеопс юқорида сўз юритган машҳурларнинг либос ва аксессуарларида тез-тез учраб туради.

Иллюминатлар тарафидан ўлдирилганлиги тахмин қилинадиган машҳурлар

Теориячиларга кўра, иллюминатларга қарши чиққанлар ўлдирилади. Бу ўлимларга кўпроқ ўз жонига қасд қилгандек кўриниш берилади. Сиёсатчилардан тортиб кўплаб машҳурлар ўлими ортида махфий ташкилот турганлиги айтилади. Масалан, Джон Кинг, малика Диана, Джон Леннонлар иллюминат қурбонларидир.

Майкл Джексон ҳам иллюминатга қарши бўлганлар орасида эди. Ташкилотга қўшилишни рад этган бу машҳур қўшиқчи ҳақидаги миш-мишларни эшитган бўлишингиз керак. Бузуқ ва педофил каби бўҳтонларга учраганлиги ва буни ташкилот амалга оширганлигини билдирган Джеексон уйида ўлик ҳолатда топилганди.

Эми Уайнхаус. Миш-мишларга кўра Эми ўлимидан уч кун олдин “Бир пирамидага бўйин эгмайман, улар менинг ҳаётимни назорат қила олишмайди” деб айтган. Нашрларда берилган хабарга кўра, ортиқ даражадаги гиёҳванд модда истеъмолидан ўлган ёш санъаткор иллюминатнинг борлигига ишонувчилар фикрича, ташкилот томонидан ўлдирилган.

Алия. Қисқа вақт ичида машҳур бўлган ва келажаги жуда порлоқ бўлиб кўринган Алия иллюминат қурбонлари орасида кўрсатилади. Эҳтимолларга кўра, Алия ташкилот аъзоси Беонсега рақиб бўлиши мумкин эди. У 22 ёшида авиаҳалокатда қурбон бўлди. Натижада Беонсе жуда тез машҳурликка эришди.

Курт Кобаин. “Нирвана” солисти Курт иллюминатларга қўшилишни рад этганлигини ва шу сабабли қурбон бўлганлиги айтилмоқда. Қурол билан ўз жонига қасд қилганлиги айтиладиган Курт Кобаин ўлими ортида ташкилот турганлиги тахмин қилинади.

Уитни Хьюстон. Ортиқ даражадаги гиёҳванд модда қабул қилишдан ўлган деб айтиладиган Уитнининг ўлими ҳаммани карахт қилиб қўйди. Чунки унинг гиёҳвандликка қарамлик билан курашаётганлиги ва бундан қутулганлиги маълум эди. Шу сабабли ҳам унинг иллюминат қурбони бўлганлиги айтилади.


Бошқа мақолалар