Ўш – турк дунёсининг маданий пойтахти


  • 22 Декабрь, 2018
  • 565

Ўш шаҳри турк дунёсининг 2019 йилдаги маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон маданият вазирлигига таяниб knews.kg хабар берди.

Хабарда айтилишича, бу борадаги қарор Турк маданияти халқаро ташкилоти доимий кенгашининг 36-сессиясида қабул қилинган.

«Ўш Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридан эстафетани қабул қилиб олади. Турк маданияти халқаро ташкилотига аъзо давлатлар вазирларининг доимий кенгаши навбатдаги йиғилиши Қирғизистоннинг жанубий пойтахтида бўлиб ўтади», дейилган хабарда.


Бошқа мақолалар