Қозоғистон жанубида аёз


  • 23 Апрель, 2019
  • 452

Қозоғистоннинг учта вилоятида совуқ ҳарорат тушиши кутилмоқда. Туркистон вилоятида 23 апрель куни тоғда кучли ёмғир, момоқалдироқ, дўл ва шарқдан 15-20 метр секундига кучли шамол бўлади. Кечаси 2 даражагача аёз кутилмоқда.

23-25 апрелда Қизилўрда вилоятида баъзи жойларда туман тушиб, шамол 15-20 метр секундига эсади. 24-25 апрелда вилоятнинг баъзи туманларида ёғингарчилик бўлиб, дўлга айланиши мумкин.

Бундан ташқари, беқарор об-ҳаво туфайли “Улкен Алмати” ва “Киши Алмати” бассейнларида қор кўчиш хавфи сақланиб қолади. 


Бошқа мақолалар