Чорак миллион ўзбек аёли хорижда


  • 25 Декабрь, 2018
  • 710

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ўтказган сўровнома натижасида ишсиз аёллар бўйича рақамлар кўрсатилганидан анча юқори эканлиги айтилди.

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоевага кўра, 2018 йили 240 мингдан ортиқ аёл ишлаш учун хорижга чиқишга мажбур бўлган.

Қўмитанинг 2014-18 йиллар учун тайёрлаган ҳисоботда Норбоева “Ишсиз аёллар билан етарли даражада иш олиб борилмаслиги, мавжуд имконлар ҳақида тўлиқ маълумот берилмаслиги натижасида 240 мингдан ортиқ аёл хорижда ишлаш учун ўлкани тарк этишга мажбур бўлди” деди.

Танзила Норбоева “Аёллар орасида Фарғона ва Наманган вилоятларида ишсизлик даражаси ҳалигача юқори. У ерлардаги вилоят хотин-қизлар қўмитаси тарафидан олиб борилган ишлар самарали натижа бермади” деди.

Бу борадаги ҳисоботларда маҳаллий вакилларнинг ишсиз аёллар сони ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган рақамлар тақдим этгани аниқланди.

Норбоева ўз нутқида “Аёллар уйларида ишлаши учун иш берувчи ташкилотлар уларга жуда паст маош тўламоқда. Кўп ҳолларда бу фақатгина қоғозда қолиб кетмоқда. агар бу муаммони бартараф этмасак, аёллар орасида юз бераётган салбий ҳодисаларнинг олдини олишимиз имконсиз” деди.


Бошқа мақолалар