Аҳмад Яссавий мақбараси бузилиш хавфи остида


  • 4 Июль, 2022
  • 388

Туркистондаги Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасида илмий экспертиза ўтказилади.

Гап шундаки, ушбу тарихий мақбара бузилиш хавфи остида қолмоқда. Намлик туфайли мақбара ички деворлари захлаган, шифтларда эса доғлар пайдо бўлган. Бу нарса тарихчиларни хавотирга солмоқда. Бу ҳол шундай давом этадиган бўлса, мақбара қулаб бузилиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида бутун мақбара бўйлаб, намлик сабабини аниқлайдиган махсус датчиклар ўрнатилган.

Қозоғистон маданият ва спорт вазири Даврон Абаев “Биз об-ҳаво ва ер ости сувларининг мақбарага қандай таъсир кўрсатишини аниқлашимиз керак. Буларнинг барчасини таҳлил қиламиз. ”биз махсус датчикларни сотиб олиб, уларни ўрнатдик. Ҳозир бу датчиклар ёздаги ҳолатни ҳисобга олмоқда. Ўз навбатида қишда ва баҳордаги натижалар ҳам таҳлил қилинади.  Ушбу таҳлиллар асосида тегишли экспертизалар ўтказамиз. Биз бунга нафақат ўзимизнинг, балки хорижий мутахассисларни ҳам жалб қиламиз" деди. 


Бошқа мақолалар

  • 2012-04-09
Зилзила