“Миллатчиликка қатъий барҳам берилиши керак”


  • 21 Октябрь, 2021
  • 389

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев этник мағрурланишнинг ҳар қандай кўринишига қатъий барҳам берилишига кўрсатма берди.

Тўқаев Қозоғистон халқлари ассамблеяси кенгашида “Ижтимоий, криминал ва турмушдаги зиддиятларнинг олдини олиш маҳаллий ижро органларининг энг биринчи вазифасидир. Этник асосдаги тўқнашувларнинг айбдорлари қаттиқ жазоланиши лозим. Этник мағрурланишнинг барча кўринишлари, қайси миллат бўлса ҳам, бу ҳолат билан жамоат тартибини ва ўлка барқарорлигини бузишга уринишлар қонунга мос ҳолда қатъий жазоланиши керак” деб гапирди.

Президент барча ҳокимиятларга этник ёки тил асосида ватандошлар ҳуқуқи бузилган ҳар бир ҳолат бўйича тушунтириш ишларини олиб боришга кўрсатма берди.

Бундан ташқари, Тўқаев Қозоғистонда миллатлараро зиддият келтириб чиқаришга уринган фитначиларга давлат аёвсиз муносабатда бўлишини маълум қилди. 


Бошқа мақолалар