Декларациялашнинг учинчи босқичи бошланди


  • 3 Январь, 2024
  • 95

2024 йил 1 январдан умумий декларациялашнинг учинчи босқичи бошланди.

Энди фирма раҳбарлари ва таъсисчилари ҳамда индивидуал тадбиркорлар ва уларнинг оила аъзолари эга бўлган мулклари бўйича декларация топширишлари шарт.

250 рақамли шаклда Қозоғистон республикаси ва хорижда эгалик қиладиган бутун мол-мулкини кўрсатишлари шарт. Буларга қимматбаҳо қоғозлар, рақамли активлар, ҳисса олиш учун келишувлар, 10 минг ОҲК (МРП) ёки 36,9 миллион тенгедан ортиқ нақд пул, бундан ташқари кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари киради.

250 рақамли шаклни давлат даромадлар органларига қоғоз шаклида 15 июлдан кечиктирилмаган муддатда, электрон шаклда эса 15 сентябрдан кеч бўлмаган муддатда топширишлари шарт.


Бошқа мақолалар