БААда Бахт учун масъул вазирлик қурилди


  • 10 Февраль, 2016
  • 1161

Бирлашган араб амирликлари бош вазири ва Дубай амири ал Мактум “Бахтлиликка масъул вазирлиги” билан “Диний толерантлик вазирилиги” ташкил этилганлигини хабар берди.

Муҳаммад бин Рашид ал Мактум “Twitter” ижтимоий тармоғи орқали берган хабарида БААнинг ривожланишида янги даврга ҳозирланиш учун ҳукуматда янги вазирликлар ташкил этилганлигини билдирди.

Ал Мактум “Бахтлиликка масъул вазирлик” номли янги вазирлик қурилишини билдириб, дунёда ягона бўлган бу вазирлик жамиятда ҳузур-ҳаловатни таъминлашга жавобгар эканлигини қайд этди.

Ҳукуматга қўшилган вазирликлар орасида “Диний толерантлик вазирлиги” ҳам борлигини ифода этган ал Мактум “Бу вазирликнинг вазифаси эса БАА жамоатчилигига асос қадриятлардан бўлган толерантликни ўрнатиш” деди. 


Бошқа мақолалар