- 2016-03-04
Британия қироличаси Елизаветанинг тинчи бузилди. Қиролича 105 каратлик Қўҳи Нур бриллианти туфайли судга берилди.
Ҳиндистонда Болливуд юлдузлари ва бизнесменлардан ташкил топган бир гуруҳ қироличанинг тожини безаб турган 100 миллион стерлинг қийматидаги бриллиантнинг Ҳиндистондан ўғирланганини идаао қилиб, судга мурожаат қилишди.
Лондондаги олий судга мурожаат қилган гуруҳ Коллур конидан чиқарилган олмоснинг Ҳиндистонга қайтарилишини талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1851 йили қиролича Викторияга берилган олмоснинг ҳадя ёки урушда талон-тарож қилингани борасидаги тортишувлар анча вақтдан бери давом этмоқда.